Ўзбекистон давлат табиат музейининг бир гуруҳ ходимлари «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланди

Юртимиз бўйлаб истиқлол байрами шукуҳи кезиб юрган шу кунларда мамлакатимизни ҳар томонлама тараққий эттириш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини оширишга катта ҳисса қўшаётган, давлатимиз иқтисодиёти ва аҳоли фаровонлигини юксалтиришда ибрат ва намуна бўлиб келаётган бир қатор юртдошларимиз «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони билан мукофотланмоқда.

Ўзбекистон давлат табиат музейининг ана шундай бир гуруҳ ходимларига «Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги» эсдалик нишони Олмазор тумани ҳокими томонидан топширилди.

— Бу мукофот музейимиз фидойиларининг меҳнатлари учун муносиб рағбат, юксак ишонч ва албатта, бундан кейинги фаолияти учун масъулиятдир, — дейди музей директори Расулов Азимжон Нозимжонович.

Бу каби эътибор соҳада олиб борилаётган изланишларни ва келажакдаги ишларни жадаллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз.