Музей тарихи

1921 йилда музей, кадимги ёдгорликларни сақлаш, санъат табиат ишлари буйича қўмита тасарруфига ўтказилиб, Ўрта Осиё бош музей номини олди. Унинг экспозиция ва фондлари геология, география, зоология, энтомология, ботаника, археология ва нумизматика, антропология, этнография, ҳарбий-тарихий ва бадиий бўлимлардан иборат бўлган.