1-октябрь «Ўқитувчи ва мураббийлар» куни муносабати билан Ўзбекистон давлат табиат музейи жамоасининг байрам табриги

Ҳурматли узтоз ва мураббийлар!

Барчангизни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий муборакбод этамиз.

Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчилар эса ҳаётимиз чароғбонларидир. Ким бўлмайлик, қайси соҳада ишламайлик, барчамизга муаллимлар таълим ва тарбия беришган.

Устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат – эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади. Бу ёруғ оламда онадек меҳрибон, отадек ғамхўр, ҳар биримиз учун азиз ва муътабар бўлган улуғ зот – бу муаллим ва мураббийлардир.

Шунинг учун ҳам Сизлардан таълим ва тарбия олган, ўзини олдингизда умрбод қарздор деб ҳис этадиган барча инсонлар номидан Сизларга ҳар қанча миннатдорлик билдирсак шунча оз.

Ҳаёт бор экан, ўқитувчилик касби ўзининг маъно-мазмуни ва олижаноблигини, аҳамияти ва ҳурматини ҳеч қачон йўқотмайди.

Азиз устоз ва мураббийлар!

Сизларни қанча олқишласак, қанча шарафласак шунча оз!

Баркамол авлодни тарбиялаш йўлидаги машаққатли, лекин шарафли ишингизга улкан зафарлар ва омад, оилангизда эса тинчлик, омонлик ва шоду хуррамлик аримаслигини тилаб қоламиз.