4 октябрь — Бутунжаҳон ҳайвонларни ҳимоя қилиш куни

Мазкур сана 1931 йилда Флоренция шаҳрида (Италия) Халқаро табиатни ҳимоя қилиш ҳаракати фаоллари ташаббуси билан таъсис этилган.
Халқаро Ёввойи табиатни ҳимоя қилиш жамғармаси маълумотларига кўра, ҳар куни ер юзидан жониворларнинг 3 тадан тури йўқолиб кетмоқда. Сўнгги чорак аср давомида сайёрамизнинг биологик хилма-хиллиги 30 фоизга қисқарган.
ХIХ аср давомида бутун дунёда 150 турдаги сут эмизувчилар, асосан катта ва 139 та қушлар йўқолди. Ва бу рақамлар сўнгиси эмас, бугунги кунда ҳайвонот оламининг кўплаб турлари бутунлай йўқ болиб кетишга арафасида.
Шу боис, кўплаб мамлакатда ушбу санада ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамиятлари томонидан турли тарғибот акциялари, оммавий тадбирлар ўтказиб келинади.

Овчилар бир кун бўлсада ҳайвон ва қушларни ўлдирманг. Балиқларни овламанг!

Сиз ҳам шу кунга ўз ҳиссангизни қўшинг, фарзандларингизга ҳайвон ва қушларга нисбатан меҳрли бўлишни ўргатинг.