Музей тарихи

1876

Ўзбекистон Давлат табиат музейи Марказий Осиёнинг дастлабки йирик илмий-маърифий муассасаларидан бири бўлиб ҳисобланган. Илгари “Тошкент музейи” деб номланган бу муассаса 1876 йилдан табиатшунослик, антропология  ва этнография билан қизиқувчилар ташаббуси билан ташкил этилган эди


1921

1921 йилда музей, қадимги ёдгорликларни сақлаш, санъат табиат ишлари бўйича қўмита тасарруфига ўтказилиб, Ўрта Осиё бош музей номини олди.


1930

1930 йилда табиат бўлимлари, қишлоқ хўжалиги музейи ҳамда зоология боғи билан бирга Ўрта Осиё табиат музейи ва ишлаб чиқариш кучлари номини олди.


1935

1935 йил январь ойида ушбу ташкилотнинг табиат шуъбаси Ўзбекистон Давлат табиат музейига айлантирилди. Музей Тошкент шаҳри Сағбон кўча 16 уйга жойлаштирилди.


1944

1944 йилда Ўзбекистон Давлат табиат музейи бой илмий фондларни сақлайдиган муассаса сифатида Ўзбекистон ФА сининг тизимига ўтказилиб “Ўзбекистон Фанлар академиясининг табиат музейи” деб ном олди. 


1963

1963 йилда Ўзбекистон ФА тизимидан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтиёрига ўтказилди ва “Ўзбекистон Давлат табиат музейи” деб юритила бошлади. Шу даврдан бошлаб музей илмий ходимлари асосий диққат эътиборини илмий-маърифий ва маданий оммавий ишларни кучайтиришга қаратдилар.


2004

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 ноябр 02-11-47-сонли протоколи, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг 2004 йил 18 ноябрь 01-Б-546-сонли протоколи, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2004 йилнинг 13 декабр 325-буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 декабр “Ўзбекистон Давлат табиат музейини бино билан таминлаш мақсадида” ги 600-сонли қарорига асосан Олмазор тумани А.Ниёзов кўчаси 1-уй манзилида жойлашган бинога кўчиб ўтди.