“Баҳор неъматлари” кўргазмаси.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сонли қарорини 53-банди ижроси бўйича умуминсоний ва миллий қадриятларимиз, ҳамда юртимизнинг моддий ва номоддий маданий мерос объектлари билан кенг жамоатчиликни, ўсиб келаётган ёш авлодни яқинроқ таништириш мақсадида Ўзбекистон Давлат табиат музейида Тошкент Маданият коллежи ва Тошкент қурилиш ва миллий ҳунармандчилик касб хунар коллежлари билан ҳамкорликда 2019 йил 26 март куни “Баҳор неъматлари” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Қадим замонлардан бери юртимизда аждодларимиз доривор, дармондорига бой ўсимликларни аниқлаб, улардан баҳор келиши билан турли хил таомлар тайёрланган. Шу билан бирга ўсимликларни халқ табобатида доривор восита сифатида ҳам ишлатилган. Табиат неъматлари ҳоҳ мева, резавор ёки сабзавот бўлишидан қатъий назар ўз таркибида инсон организми учун зарур бўлган оқсил, ёғ, углеводлар, органик кислоталар, витаминлар ва минерал тузлар каби моддаларга эга. “Баҳор неъматлари” кўргазмаси қайси ўсимлик қандай хусусиятга эга эканлигини, уларнинг инсон организмига қандай фойдаси борлиги ҳақидаги маълумотларни ва билимларни музейга ташриф буюрувчиларга етказишга, айниқса ўсиб келаётган ёш авлоднинг шу ҳусусидаги билимларини оширишга бағишланган.