2-зал. Ер ости бойликлари ва сувлари диорамаси ҳамда бошқа экспонатлар

Амударё Ўрта Осиёнинг энг серсув ва сув йиғадиган майдони жуда катта бўлган дарёсидир. Дарёни қадимда араблар Жайхун, юнонлар Оқсу, махаллий халқлар Омул деб атаганлар.

     Сирдарё Ўрта Осиёдаги энг узун (2982 км) дарё ҳисобланиб, серсувлиги жиҳатдан Амударёдан сўнг, иккинчи ўриндадир. Сирдарёни араблар Сайхун, юнонлар Яксарт деб аташган.

     Чирчиқ дарёси – Сирдарёнинг энг серсув ўнг ирмоғидир. У Ғарбий Тёншон тизмаларидан бошланувчи Чотқол ва Писком дарёларининг Чорвоқ ботиғида қўшилишидан вужудга келади. Чирчиқ дарёсининг узунлиги Чотқол билан бирга 397 км ни ташкил этади.

     Зарафшон Туркистон ва Зарафшон тоғлари туташган Кўксув тоғ тугунидаги Зарафшон музлигидан Мастчоҳ номи билан бошланади. У Айний қишлоғи ёнида Фандарё билан қўшилгач,  Зарафшон номини олади. Зарафшон дарёсининг тоғли қисми Тожикистонга, қуйи қисми Ўзбекистонга қарайди.

Қашқадарё Ҳисор тизмасининг ғарбий қисмидан бошланади ва Муборакка етмасдан қуриб қолади. Дарёнинг узунлиги 373 км.        

     Сурхондарё Ҳисор тоғ тизмаси ғарбий қисмининг жанубий ён бағридан бошланувчи Тўполондарё билан Қоратоғдарёнинг қўшилишидан вужудга келади. Сўнг 196 км масофада оқиб Амударёга келиб тушади.

Ер ости сувлари Ўзбекистоннинг муҳим табиий бойлигидир. Республикамиз ҳудудида уларнинг катта заҳираси мавжуд.

     Республикамизда ерости сувларининг тарқалиши жойнинг геологик тузилиши. Релефи, иқлим хусусиятлари ва дарёларга боғлиқ. Ерости сувлари – грунт (сизот сувлар), артезиан (қатламлар орасидаги) сувларидан ва минерал сувлардан иборат. Артезиан сувлари кўпинча тоза ва чучук бўлади.

     Грунт сувлари ер бетига яқин жойлашган пайтда улар булоқ бўлиб оқиб чиқади ёки қудуқ қазиб олинади. Грунт сувлари ёғинлар, дарё. Ариқ, кўл, сув омборларининг суви ерга сизилишидан ҳосил бўлади.

Фойдали қазилмалар

Нефть- халқ хўжалигида суюқ ёқилғи сифатида фойдаланилади. У асосан, фракцион ҳайдаш йули билан олинади. Паст ҳароратда қайнайдиган фракциялар енгил ёки лиграин-керосинли, юқори ҳароратда қайнайдигани эса мазут ёки мойли дистиллит деб аталади.

Нефть қазиб олиш Ўзбекистонда дастлаб 1904 йилда Фарғона водийсининг Чимён мавзесида бошланган, кейинроқ шу худудда Хўжаобод Жан, Оламушук, Палвонтош ва бошқа конлар очилган. Бу ердан қазиб олинадиган нефтнинг таркибида зарарли аралашмалар (отингугурт кам). 1959 йил Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг биринчи тизими ишга туширилган. Кўпгина нефть конлари Сурхондарё, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида очилган (Қақайди, Кўкдумалоқ, муборак ва бошқалар). 1993 йилда очилган Мингбулоқ (Наманган вилояти) нефть кони ва Устюртда янгидан очилаётган нефть конларининг заҳиралари аниқланмоқда.

Ёнувчи газлар. Марказий Осиёда ёнувчи газ заҳираси кўп. Газ конлари Ўзбекистонинг Жанубий-Ғарбий қисми, Туркманистоннинг жанубий қисми ҳамда Қирғизистонда мавжуд.

Ёнувчи газлар метан ва бошқа углеводородлар билан аралашма ҳолида бўлган табиий газдир.

Метан юқори сифатли кучли газдир. Табиий газ метан кимё саноатида ҳам ёқилғи, ҳам ўғит олишда хом ашё сифатида фойдаланилади. Газдан сунъий усулларда кўп миқдорда ҳар хил сунъий маҳсулотлар (пенопласт, полиэтилен, этил целлюлоза, целлулоид ва бошқалар) олинади.

Ўзбекистонда кенг тарқалган Учқир, Ўртабулоқ, Чақмоқ, Қоровулбозор, Сетялантепа газ конлари кетма-кет очилди. Ҳозирги пайтда энг катта газ кони Қашқадарё вилоятида жойлашган Шўртандир.

Ўзбекистонинг ер бағри фойдали қазилма турларига жуда бой. Мамлакатда 3000та фойдали қазилма кони аниқланган бўлиб,уларнинг1100таси асл қазиб олишга тайёр,хусусан,50 таси асл,41 рангли,нодир, радиоактив ва қора металлар,187таси ёқилғи-энергетика,19- таси кон-кимё ва бошка фойдали қазилма  магма совуши натижасида чуқурликда, турли маъданларнинг қоришмаси бўлган газ-сувли эритмалар ҳосил бўлади. Бу эритмалар жинсларнинг ёриқлари орқали юқорига кўтарилади. Тегишли шароитда ер томирларини ҳосил қилиб, маъданлар қатламини вужудга келтиради. Эритмалар рудали бўлади. Уларнинг таркибидаги қўрғошин, рух, мис, қалай, вольфрам, молибден, сурьма, маргимуш, олтин ва бошқа фойдали қазилмалар рудали ер томирларини вужудга келтиради.

Мис-табиатда соф ҳолдаги металл кўринишида кенг тарқалган. Кўпинча у олтингугурт билан бириккан ҳолда учрайди. Таркибида мис бўлган муҳим маъданлар қуйидагилар: ялтироқ мистош (таркибида 80 фоизга яқин мис бор),  малахит (таркибида 57 фоизга яқин мис бор), мис колчедани (таркибида 34 фоизга яқин мис бор). Ўрта Осиёда Олмалиқ ва Қўнғирот мис конлари энг бой конлардир. Мис конлари Ўзбекистонда Ўрта Тёншон ва Қурама тоғларида мавжуд.

Рух- табиатда қўрғошин билан биргаликда учрайди. Улар қаторига кўп миқдордаги қоришмалар: кумуш, қалай, молибден, маргимуш, висмут, сурьма ва бошқа аралашмалар киради. Ана шундай рудали конлар кўп маъданли бўлганлиги учун уларни одатда полиметалл конлар деб атайдилар. Бу конларда етакчи аҳамиятни рух ва қўрғошин ўйнаганлиги, бошқа металлар эса йўл-йўлакай ажратиб олинадиган бўлганлиги учун полиметаллар тушунчаси остида рух ва қўрғошин қоришмаси тушунилади.

Қўрғошин металл ҳолида труба, тунука, питра ўқ тайёрлашда, сурьма, қалай, висмут билан қотишма ҳолида металлургияда, машина техникасида бўёқ ишларида қўлланилади. Карбонат сифатида эса, қўрғошин белила сифатида маълум. Рух металл ҳолида саноатнинг турли сохаларида, жез билан қотишма ҳолида эса металлургия соҳаларида ишлатилмоқда. Қўрғошин ва рух конлари жанубий-ғарбий Ҳисор тоғларида жойлашган. Қурама тоғидаги лашкарак полиметал конидан қадимда кумуш ва қўрғошин қазиб олинган. Улар саноат асосида Қўрғошинкон конида олинади ва Олмалиқ кон металлургия комбинатида қайта ишланади. Темирли конлар Қурама тоғларида учрайди.

Темир— гнетит Табиатда темир қуйидаги энг муҳим маъданлар таркибига киради. Ма (магнетли темир рудаси), қизил темир рудаси, лойсимон темир рудалар, шамозит ва тюринитит. Бу маъданлар табиатда соф ҳолда онда-сонда, кўпинча бошқа маъданлар билан бирга учрайди. Ҳосил бўлиш шароитларига кўра темир рудалари қуйидагича бўлинади: магматит (магнит темир рудаси), контактли (магнитли темир рудаси онда-сонда учрайдиган ялтироқ темир рудаси), гидротермалли (ялтироқ темир рудаси темир сульфидлари), чўкинди қалин жинслар вақтига тўғри келган конлар (малла ва қизил темир) рудаси ва метаморфик (қизил темир рудаси).

Кўмир- Ўзбекистонда кўмирнинг 3 та йирик Ангрен (Тошкент вил.), Бойсун ва Шорғун (Сурхондарё) конлари очилган. Булар юра қатламларида жойлашган. Ангрен қўнғир кўмир кони 1933-1934 йилларда топилган ва 1940-йиллар бошида ишга туширилган. Кўмир қатлами қалин кўп қатламли карер йўли билан қазиб олинади. Бу ерда кўмирнинг миқдори 2 млрд.тоннага яқин. Агар йилига 10 млн тонна қазиб олинса Ангрен кўмири 200 йилга етади.

Шарғун кўмир кони Ҳисор тоғининг жанубий ён бағрида 600-800 метр баландликда жойлашган. Мамлакатимизда аниқланган кўмир заҳиралари 1832,8 млн тоннани, қўнғир кўмир 1786,5 млн тоннани, тошкўмир 46,3 млн тоннани ташкил қилади. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида тошкўмирнинг катта заҳиралари жойлашган.

Олтин ва кумуш- Олтин табиатда яхлит ва сочма ҳолда учрайди. Соф олтин ўзига хос сариқ рангга эга, жуда юмшоқ , 0,0001 мм ингичка қалинликда тобланиши мумкин у оксидланмайди.

Цианидли олтин гальваник саноатда қўлланади. Кейинги йиллар ичида Марказий Осиё худудида ердан соф ҳолда топиладиган олтин конлари очилди.

Энг йирик олтин конлари Марказий Қизилқумда жойлашган Мурунтов ва Қопқатос Ғарбий Ўзбекистон (Рабинжон) ва Қурама, Чотқол тоғларида ҳам мавжуд. Кумуш конлари Қурама тизмасида жойлашган.

Олтингугурт-табиатда кенг тарқалган. У соф ва кўпинча табиий бирикмалар ҳолида учрайди. Табиий бирикмаларга сульфатли металлар (сульфидлар), сульфат кислотали бирикмалар (олтингугуртлар), глаубер тузи, гипс, барит ва бошқа материаллар киради.

Олтингугурт саноатнинг кўп тармоқларида ишлатилади. Жумладан ундан кимёда олтингугурт кислотаси олиш, фармацевтикада турли дори-дармонлар тайёрлаш, қишлоқ хўжаликда ўғит тайёрлаш ва зараркунандаларга қарши курашиш, лак-бўёқ саноатида қора порох олиш ва гугурт ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Ўзбекистоннинг Шўрсув, Фарғона вилоятида олтингугурт конлари жойлашган.

Графит-соф углевод бўлиб, табиатда кристалл ва яширин кристалл ҳолида учрайди. Металлга ўхшаш ялтироқлиги, ушлаб кўрганда ёғлилиги, унча қаттиқ эмаслиги унинг ўзига хос хусусиятларидандир. Графит табиатда жуда кам ҳолатларда соф ҳолда учрайди, кўпинча у аралашмалар билан ифлосланган бўлади.

Металлургияда ўта чидамли тигеллар, электрометаллургияда чидамли кўмир, гальваник элементлар ясашда, қалам ва босмахона бўёқлари ишлаб чиқаришда графитдан фойдаланилади.

Тузлар. Табиатда ўзининг кимёвий ва вужудга келиш ҳусусияти ҳамда шароитларига кўра турлича бўлган кўп миқдордаги ҳар турли тузлар учрайди. Галит хлорли натрий ёки ош тузи табиатда зич массаларда, куб шаклидаги кристаллар ҳолида учрайди. Сталактит ва бошқа сизиб тўпланган шакллари ҳам бор.Табиий маъданли тузлар чўкинди жинслар гуруҳига киради.

Тузлар турмушда, қишлоқ хўжалигида, озиқ-овқат ва кимё саноатларида кенг қўлланилади.

Галит (ош тузи) инсон ҳаётида биринчи даражали аҳамиятга эга.           Кимё саноатида ош тузи сода, хлор, тузли кислота, сульфат, натрий олишда ишлатилади. Калийли тузлар қишлоқ хўжалигида ишлатилади. Глаубер туз ёки миробилитдан шиша, натрий сульфат, сода, сульфат кислота ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқаришда, шиша, кимё ва қоғоз саноатида кенг қўлланилади. Маъданли тузлар Ўзбекистоннинг кўп жойларида учрайди. Энг муҳим конлар Қумканатов, Барса Келмас, Қораумбет ва Қимизбулоқ  конлари. Тузларнинг намуналари кўргазмага  қўйилган.

Гипс-чўкиндилардан вужудга келган жинслардир. Улар қурилиш ишларида фойдаланилади. Уларнинг конлари Оҳангарон, Ангрен, Самарқанд ва Марказий Осиё ҳудудларида жойлашган. Уларнинг намуналари кўргазмага қўйилган.

Кварцит кристали-Ер қобиғида кенг тарқалган минерал ҳисобланади. Ушбу кварцит кристали фойдали қазилма кремний ва кислороддан ташкил топган. Қурилиш ва пардозлаш материаллари ҳисобланади.

Кристалсимон гипс- Гипснинг морфологик турларидан бири ҳисобланади. Кристалсимон гипс чўкиндилардан вужудга келган тоғ жинси бўлиб, асосан оқ рангда бўлади. Баъзан сариқ ва пушти тусда учрайди ичида тупроқ, қум, гематит, олтингугурт ва органик моддалар учрайди.

Селинит —Гипснинг морфологик турларидан ҳисобланади. Селинит чўкиндилардан вужудга келган тоғ жинси бўлиб, асосан оқ рангда бўлади. Баъзан сариқ ва пушти тусда учрайди ичида тупроқ, қум, гематит, олтингугурт ва органик моддалар учрайди.

Зийнатли тошлар. Бундай тошлар қаторига чиройли рангли ва ялтироқ хусусятга эга бўлган Улар бадиий буюмлар ва декорациялар тайёрлаш учун ишлатилади.

Халцедон- Ўзбекистонда кварцнинг турларидан бири бўлган халцедон йирик тўпламда Қурама тоғ тизмасида учрайди. Хар хил рангларда учраши мумкин. Рангининг ўзгаришига сабаб таркибида ранг берувчи темир, хром, никел кабиларнинг мавжудлигидадир. Халцедондан аниқликда ишловчи асбоб-ускуналарнинг деталлари ва ярим қимматбаҳо тошлар тайёрланади.

Обсидиан-вулқон отилишидан ҳосил бўлган нордон “вулқон ойнаси” ҳисобланади. Таркибида 70% кремний, 1% дан кам сув мавжуд. Ранги кулранг, қора, қизғиш-қўнғир. Ингичка синган жойлари яшил ва қўнғир рангда товланади. Шишасимон ялтирайди. Тузилиши доғли, бир текис, чизиқли, оқим изи мавжуд ва брекчиясимон. Қизил рангдаги турларидан зеб-зийнатлар ва безак тошлар олишда фойдаланилади.

Офикальцит-метоморфик тоғ жинслари тури бўлиб, унинг таркибига кальцит ва хризотил киради. Тузилиши бўйича оҳак ва мармарга ўхшайди. Офикальцит сариқ, яшил, ҳаво ранг бўлади. Қурилишда ва пардозлашда ишлатилинади.

Роговик — Ўзбекистонда Олой тоғ олди худудларининг шимолидаги Ҳайдаркон конларида мавжуд. Роговик таркибига кварц, слюда, дала шпатлари, гранат, камдан-кам ҳолда амфибол, пироксен киради.

Родонит-Ўзбекистонда йирик тўпламда Қурама, Чотқол, Пском тоғ тизмаларидаги конларда учрайди. Силикатлар қаторига киради. Шишадек ялтирайди. Унинг чиройли ва нозик ранги ва силлиқлиги қимматбаҳо тош сифатида ишлатишга тавсия этилади. 1200 градус иссиқликда эрийди.

Амазонит-Чотқол-Қурама тизмаларининг конларида учрайди. Силикатлар қаторига киради. Амозонит микроклиннинг яшил рангдаги тури ҳисобланади. Шишадек ялтирайди. Унинг чиройли яшил ранги сабабли безаклар ва турли буюмлар (ваза, қутича) тайёрланади.

Тоғ биллури-Рангсиз шаффоф кварцнинг кристалл тури бўлиб, ўткир призматик шаклларида учрайди. Тоғ биллурининг кристаллари техник қийматга эга ҳисобланади. Заргарликда безак тошлари сифатида ишлатилинади.

Друза флюорит-фторли кальций. Фтор кислота олишда муҳим аҳамиятга эга.Ундан мартен печларида эритиш пайтларида фойдаланилади. Шлакка флюоритнинг қўшилиши натижасида у енгил эрийди. Олтингугурт ва фосфор каби зарарли қотишмаларнинг шлакка ўтишига ёрдам беради. Оптик тиниқ флюорит кам синиш хусусиятига эга, ультрабинафша ва инфрақизил нурларни яхши ўтказганлиги учун ундан спектрографлар учун линза ва призмалар ишлаб чиқаришда кенг фойдаланилади.

Тутунли кварц-(раухтопаз)— Кремнеземдан ташкил топган. Тутунли кварц табиатда оч кулранг рангдан бошлаб жигаррангларда учрайди ва шишадек ялтирайди. Минерологик  жиҳатдан тоғ биллури, аметист, цитрин ва пушти кварцнинг яқин тури замонавий заргарликда ишлатилиши жиҳатидан аметист, цитрин ва бошқа қимматбаҳо тошларга тенглаша олади.

Чўл минтақаси.

Чўл ҳайвонлари маҳаллий шароитга мослашган бўлиб, аксариятининг ранги қум рангидадир. Чўллардаги баъзи ҳайвонлар (юмронқозиқ қўшоёқ, кўрсичқон) жазирама иссиқ ва қуруқ ёзга мослашган бўлиб, сув ичмай, истеъмол қилган ўсимликлар таркибидаги нам билан қаноатланадилар. Баъзилари чопқир бўлиб узоқдаги сувлардан фойдаланади.

Ёзда кундуз тупроқ ва қумлар 75-80оС қизиб кетганлиги туфайли, баъзи ҳашаротлар, калтакесак, илон ва бошқалар салқин жойларда ёки инларида беркиниб, кеч кириши билан фаоллашади.

     Чўлда ҳашаротлардан қорақурт, чаён, фаланга (бий), тарантул кабилар мавжуд. Булар ичида қорақурт ўта заҳарли ўргимчаксимонлар турига киради.

Бўз эчкемар. Танасининг узунлиги 55-60 см гача, думининг узунлиги 85-90 см, вазни 3,5 кг гача. Тумшуғи узун, тили жуда узун ва учи икки қисмга бўлинган. Думи узун ва бақувват. Ранги қум ранг сарғишсимон ёки кўплаб қора доғли ва кенг кўндаланг қора йўлли оч кул ранг. Ўзбекистон худудида Жанубий оролбўйидан Фарғона водийсигача бўлган текисликларда учрайди. Қизилқум давлат қўриқхонаси ва “жайрон” экомарказида муҳофаза қилинади, аҳёнда Сурхон ва Нурота қўриқхоналарида ҳам учрайди. Қумли ва соз тупроқли чўлларда. Текслик дарёлари водийларида, онда-сонда тоғ олди ва паст тоғларда учрайди. Апрелдан октябргача фаол. Яшаш тарзи – кундузги.

Юмронқозиқ тийинсимонлар оиласига мансуб кемирувчилар уруғи. Ўзбекистоннинг чўлларида учрайди. Кундузи ҳаёт кечиради, қишда уйқуга кетади. Донли ўсимликларнинг хавфли зараркунандаси ва қатор касаллик қўзғатувчиларнинг табиий ташиб юрувчисидир. 5-8 та туғади. Ўсимликларнинг ер усти ва ости қисмлари билан озиқланади.

Оқбовур булдуруқлар туркумига киради. Чўл ва саҳроларда яшайди. Саҳро қушларидан сув ичиш хусусияти билан фарқ қилади. Ҳар куни 2 маҳалдан туш пайти ва кечқурун гала-гала бўлиб сув ичишга боради. Жиғилдонида сув олиб келиб болаларига ичиради. 2-3 та тухум қўяди.

Виюрок қушлар синфининг чумчуқсимонлар  туркумига киради. Ўрмонларда яшайди. Ўзбекистонда куз ва қиш  ойларида учрайди. Ёзда ҳам, қишда ҳам ўсимлик уруғлари билан озиқланади. Ўсимлик битларини қириб, ўрмон хўжалигига катта фойда етказади.

Олатўғаноқ чумчуқсимонлар туркумининг қарқиноқлар уруғига киради. Ўзбекистонда чўл, саҳро каби очиқ ерларда, тўқай ва дарё водийларида, боғ ва хиёбонларда, тоғларда яшайди. Кеч кузда учиб кетади. Ҳар хил ҳашаротлар, майда қушлар, сичқонлар, бақа ва калтакесаклар билан озиқланади. Оғзига сиғмаган озиқни дарахт танасига, шохларга санчиб қўяди. Ўлжаси  нобуд бўлгач ёки озиқ тополмай қолса санчиб қўйган озиғини олиб ейди.

Қарқиноқ чумчуқсимонлар туркумига киради. Саксовул, қандим ўсган саҳроларда, ўрмон ва бутазорларда яшайди. 5-6 та тухум қўяди. Ҳашаротлар, майда қушлар, калтакесаклар, майда ҳайвонлар билан озиқланади оғзига сиғмаган озиқларни дарахт танасига тиқиб қўйиб, у қуриганидан кейин ейди.

Тентакқуш тентакқушлар туркумининг асл тентакқушлар оиласига киради кузда қишлаш учун Африка ва Ҳиндистонга учиб кетади. У чўл ва саҳроларда, ўрмонларда, тоғ ва тоғ этакларида яшайди. Одатда 2 та тухум қўяди. Унинг панжалари дарахтга қўнишга мослашмаганлиги учун кўп вақт ерда ўтиради ва юради. У тунги қушдир. Қоронғи тушганда сув ёқаларида, катта йўлларда ва дарахтсиз очиқ ерларда учиб юриб, капалак, қўнғиз, чивин каби учиб юрувчи ҳашаротлар билан озиқланади. Зарарли ҳашаротларни қириб фойда етказади.

Тўхта тувалоқ тувалоқлар оиласига киради. Апрель-май ойида ерга 2-3 та тухум қўяди ва 21-28 кун босиб ётади. Полапонлари июн-июлда уча бошлайди. Ўт ва ўт уруғи, умуртқасизлар билан озиқланади. Ўзбекистон Рспубликаси “Қизил китоби”га киритилган.

Йўрға тувалоқ тувалоқлар оиласига кирувчи, заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи шарқий кенжа тур. Апрель -майда ерга 2 -5 та тухум қўяди ва 21-24 кун босиб ётади; полапонлари июн-июлда уча бошлайди. Ўт ва ўт уруғи, умуртқасизлар, майда кемирувчилар ва судралиб юрувчилар билан озиқланади. Бухоро ва Навоий вилоятларида Бирлашган Араб Амирлиги ҳамкорлигида тувалоқларни кўпайтириш ишлари давом эттирилмоқда.

“Йиртқич қушлар”

Илонхўр бургут қарчиғайлар оиласига киради: Заиф, қисқариб бораётган, учиб ўтувчи Туркистон кенжа тури. Баланд тоғ ва ҳайдаладиган ерларда уяламаслигини ҳисобга олмаганда, деярли ҳамма жойда тарқалган. Қумлоқ чўллар, тўқайзорлар, қолдиқ тоғларнинг чўллашган этакларида яшайди. Баҳорги учиб ўтиши–март-апрел ойларида. Дарахтлар, буталар, жарликлар ва қояларга ин қуради. Апрел-май ойларида (1, баъзан 2) тухум қўяди ва 35-47 кун босиб ётади. Полапонлари август-сентябр ойларидан уча бошлайди. Кузги учиб ўтиш даври сентябр-октябрда. Калтакесаклар ва илонлар билан озиқланади.

Оқ бошли қумой. Қарчиғайлар оиласига киради. Заифга яқин, ўтроқ, мозаик тарқалган кенжа тур. Ғарбий Тиёншон, Ғарбий Помир-Олой (уялаш); кўчиб юриш-деярли барча жойларда. Тоғларнинг этак ва ўрта қисмлари  ва текисликлар, жумладан ҳайдаладиган ерларда учрайди. Тик қоялар гуруҳ ёки колония (2-20 жуфт) бўлиб уялайди. Феврал-март ойларида 1 та тухум қўяди ва 53 кун босиб ётади. Полапонлари августдан уча бошлайди. Номунтазам кўчиб туради. Туёқлилар ўлаксаси билан озиқланади.

Тасқара. Заифга яқин, ўтроқ, мозаик тарқалган тур.ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган. Ғарбий Тиёншон, Ғарбий Помир-Олой, Бўкантов,Томдитов қолдиқ тоғларида учрайди. Феврал-апрел ойларида 1 та тухум қўяди ва 54-56 кун босиб ётади. Полапонлари июл-сентябр ойларидан уча бошлайди. Номунтазам кўчиб туради. Туёқлилар ўлаксаси, баъзан эса тошбақалар билан озиқланади.

 Қизил калхат  йиртқич қушлар туркумининг қарчиғайсимонлар оиласига киради. Европа, Осиё, Африка, Австралия ва уларнинг атрофларидаги оролларда кенг тарқалган. Қизил калхат ўз ареалининг шимолий қисмида учиб келувчи қуш хисобланади, жанубий қисмида эса ўтроқ яшайди. Қишлаш учун Африка ва Ҳиндистон томонларга учиб кетади. Қизил калхат сув билан боғланган йиртқич қуш бўлганлигидан, унинг баҳорда учиб келиши сув ҳавзаларининг муздан бўшашига боғлиқдир. 2–5 та тухум қўяди. У ҳар хил майда умуртқали ҳайвонлар-кемирувчилар, қушлар, каклтакесаклар, балиқлар, шунингдек ҳашаротлар билан озиқланади.

Сор йиртқич қушлар туркумининг қарчиғайлар оиласига киради. Cор шимол қушидир. Шунинг учун Ўзбекистонда фақат қишда ҳар хил типдаги ўрмонларда учрайди. Баҳорда яна шимолий ўлкаларга уя солиш учун учиб кетади.  Уясини дарахтларга ясайди. Апрель-май ойларида 2-5 та тухум қўяди. Каламушлар, дала сичқонлари, қисман қушлар ва ўлимтиклар билан озиқланади.

Шарқий Қорақуш. Йирткич қушлар туркимига киради  Қиронқорадан бирмунча кичик ва Ўзбекистонда камдан кам учрайди. Қизилқум чўларида, қизил қумда учрайдиган дарахтларнинг шохларидан катта қилиб ерга уя қуради. Урғочси 1-2 та катта оқ тухум қўяди. Шарқий қорақуш юмронқозиқ, қумсичқон қўшоёқ ва бошқалар билан озиқланиб, қишлоқ хўжалигига катта фойда  келтиради.

Арихўр йиртқич қушлар туркумининг қарчиғайсимонлар оиласига киради. Кичик тури тарқалган. Ўзбекистонда Сирдарё атрофларида, баланд дарахтлар атрофларида яшайди. Кузда қишлаш учун Африка ва Осиёнинг жанубий ўлкаларига учиб кетади. Уясини ҳар хил дарахтларга ясайди. 2 та тухум қўяди. Ари, қовоқари, асалари каби ҳашаротлар билан озиқланади.

“ЧЎЛ ҲУДУДЛАРИ ҲАЙВОНОТ ОЛАМИ” диорамасини

Жайрон- чўл ва даштнинг жонли зийнати, қадди -қомати келишган, жуда чопқир жонивор.Оёқлари узун, елка ва икки ён томони сарғиш қум рангида.Думи узунроқ ва ичи қора бўлади. Жайронларда шох фақат эркакларида узунлиги 40 сантиметргача бордаган йўғон бўғимдан иборат бўлади. Жайрон шувоқ, кийик ўт, шўрак каби чўл ўсимликлари билан озиқланади. Гавдасининг тузилиши ва ҳаёт кечириши чўл ва дашт шароитларига яхши мослашган. Баҳор фаслида узоқ вақтлар сув ичмасдан, еган ўтларидаги сув билан қаноатланиб юради. Баъзан тоғларда 1500 метргача юқорига кўтарилади. Соатига 60 километргача тезлик билан югуради. Жайронлар апрель –майда, одатда 2 та, гоҳо 1-3 та, жуда камдан-кам ҳолларда 4 та бола туғади.Болалари кўзи очиқ, лекин жуда заиф бўлиб туғилади. Боласи 3-4 кунлигида онаси орқасдан эргашиб юради ва анча олис масофаларга бора олади. Жайрон кун иссғида саксовул,  қандим каби ўсимликлар остида ҳордиқ чиқаради. Ҳозирги кунда жайрон фақат чет жойларда сақланиб қолган. Зарафшон дарёсининг саксавул қалин ўсиб қумлар ўрнашиб қолган ерларида жайрон учрайди ҳамда Боботоғ этакларидаги чўлларда ҳам жайронларни учратиш мумкин.Улар давлат муҳофазасига олинга ва Қизил китобга киритилнан.

Қорақулоқ- йирик ёввойи мушук.Тана тузилиши калта, думи ва қулоқларидаги гажимлари билан силовсинга ўхшайди, лекин кичик ва кўркамроқ, думи оқишроқ. Бир тусда доғлари йўқ. Танасининг узунлиги 65 88см,думининг узунлиги 25-35см. Эркагининг вазни 19 кг, урғочисининг вазни 8 -9кг. Қулоқларининг учлари узунлиги 5-6см бўлган узун қора сочлардан иборат гажинлари билан бежалган. Қулоғининг орқа томони қора ва шундан унинг махаллий номи  қора қулоқ келиб чиққан.Панжаларида қумда юришни  енгиллатувчи қаттиқ сочлардан иборат чўткаси бор. Қорақулоқнинг кенжа тури Қорақум чўлида Қизилқумнинг ғарбий қисмида, Амударёнинг қуйи оқимида тарқалган. Яшаш тарзи асосан оқшом ва тунда ўтади, қиш, куз, ва баҳорда баъзан кундузи ҳам фаол.Бу йиртқичнинг асосий озуқаси қуёнлар, кемирувчилар баъзан туёқлилар, типратикан, тулки, илон ва бўғим оёқлилардир. Оёқлари узун бўлишига қарамай кўп чополмайди, шунинг учун ўлжасини беркиниб, пойлаб, катта сакраш билан етиб олиб овлайди. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Бўз ечкемар судралиб юрувчилар синфининг эчкемарлар оиласига киради. Қисқариб бораётган кенжа тур ҳисобланади. Жанубий Оролбўйидан Фарғона водийсигача бўлган текисликларда учрайди..

Бўз эчкемарнинг танасининг узунлиги 55-60смгача,думининг узунлиги 85-90 см,вазни 3,5 кг гача.Тумшуғи узун, тили жуда узун ва учи икки қисимга бўлинган. Думи узун ва бақувват. Ранги қум ранг сарғишсимон ёки кўплаб қора доғли ва кенг кўндаланг сарғишсимон ёки кўплаб қора доғли ва кенг кўндаланг қора йўлли оч кул ранг.Чўлнинг қумли ва тупроқли ерлари, текислик ва тоғларнинг пастки қисмларидаги дарё воҳаларида яшайди. Кундузи фаол. Йиртқич ҳайвонлар турига киради.Асосан кемирувчилар,судралиб юрувчилар,ҳашоратлар,чаён ва фалангалар билан озиқланади.Овлаш таъқиқланган.Қизил қум ва Жайрон экомарказида муҳофаза остига олинган ва Қизил китобга киритилган.

Бизнинг чўлларимизда оёқсиз калтакесак – сариқ илон учрайди.Улар судралиб юрувчиларнинг тангачалилар тууркумига киради.Танасининг узунлиги 1 метрдан ортади. Уларнинг асосий озуқаси ҳашаротлар,шиллиққуртлар ва бақалардир.Урғочиси 8-10 та тухум қўяди ва уларни ҳимоя қилади.Ўзбекистондан ташқари Жануби-шарқий Европада, Қозоғистонда, Қримда, Кавказда ва Украинада учрайди.

Юмронқозиқ- тийинсимонлар оиласига мансуб кемирувчилар уруғи.Ўзбекистоннинг чўлларида учрайди. Кундузи ҳаёт кечиради,қишда уйқуга кетади. Донли ўсимликларнинг хавфли зараркунандаси. Ўтсимон ўсимликлар уруғлари, мевалар ва ҳашоратлар билан озиқланади.Урғочиси май ойида 5-8 тагача болалайди.Болалари май ойида илк бор уясидан чиқади ва кейинги йилнинг баҳорида жинсий вояга етади. Табиий кушандалари тулки, типратикан, бургут ва япалоққушлардир.

Тошбақаларни косаси туфайли бошқа бирор ҳайвон билан адаштириш мумкин эмас. Ўрта осиё чўл тошбақаси қуруқлик тошбақалари оиласининг бир турига киради.Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ҳаёт кечиради.Қуруқлик шароитига мослашган.Чўл ва саҳроларда ,ўтроқ ва чала ўтроқ қумларда, шўр ерларда, тупроқли ерларда ва тупроқ шувоқзорларда,экинзор ерларда яшайди. Шунингдек Қизилқум, Мирзачўл, Карнапчўл ҳудудларида ҳам кенг тарқалган. Очиқ ерларга апрел-май ойларида урғочиси чуқурчага 1-5 та тухум қўяди ва устини қум билан беркитади. Шундан кейин насли тўғрисида қайғурмайди.

Қорабовур -ўчиб ўтувчи тур.Кизилкум(уялаш);Қарши, Сандикли  чўллари, Нурота тоғ этаклари, Амударё ва Сурхандарё, Зарафшон дарё воҳалари Кумли, тупроқ ва тошлоқ даштлар, ғалла экин майдонларида учрайди .Баҳорги учиб ўтиши март-апрелда. Май-июнда баъзан гуруҳ ёки жуфт бўлиб ерга ин қуради, 2-3 тухум кўяди ва 19-25 кун босиб ётади. Полопонлари август ойида уча бошлайди.Ўсимликларнинг барги ва уруғлари билан озикланади. Август-сентябрда кўчиб юради, кузги учиб ўтиши сентябрь-ноябрда.Овлаш тақиқланган. Уялаш жойлари ва учиб ўтиш даврида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.

Ўзбекистон Давлат Табиат музейига ташриф буюрувчиларни, талаба ва ўқувчиларни чўл ҳудудлари ва у ерларда яшовчи ҳайвонлар билан таништириш мақсадида “Чўл ҳудудлари ва ҳайвонот олами” диорамаси яратилди. Диорамада чўлнинг табиий иқлими, чўлдаги ҳайвонларнинг ташқи кўриниши ва ҳаёти хақида маълумот берилади.

Қум чарх илони-Ўзбекистонда Бухорода, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг жанубида тарқалган ўртача катталикдаги илон. Узунлиги 73-86 см.Танаси кул ранг ёки қум тусида,орқаси бўйлаб қатор кўндаланг оқ доғлар жойлашган.Урғочиси тирик бола туғади.Кемирувчилар,калтакесаклар ва майда илонлар билан озиқланади. Чарх илони заҳарли ва унинг заҳари одам учун хафли хисобланади. Чарҳ илони заҳаридан илонга қарши зардоб (сыворотка) тайёрлашда фойдаланилади.

Сариқ илон-бизнинг чўлларимизда оёқсиз йирик калтакесак учрайди. Улар судралиб юрувчиларнинг тангачалилар туркумига киради. Танасининг узунлиги бир метрдан ортади. Урғочиси 8-10та тухум қўяди ва уларни ҳимоя қилади. Уларнинг асосий озуқаси ҳашаротлар, шиллиққуртлар ва бақалардир. Ўзбекистондан ташқари жанубий-шарқий Европада, Қозоғистонда, Қримда, Кавказда ва Украинада учрайди.

Қум бўгма илони — бўғма илонлар оиласига киради. Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлларида тарқалган. Ўрнашмаган қумли жойларда яшайди. Узунлиги 80-90 см га етади. Асосан, кечкурун ва кечаси фаол, кундузи эса қумга кўмилиб ётади. Тухуми урғочини танасининг бўшлиғида ривожланиб,10-ча бола туғади. Асоий озикаси қуш туҳумлари ва майда кемирувчилар.

Қум бўгма илони- ўлжаси билан.

Ўқилон – мазкур илон номига яраша иҳчамлиги ва харакатининг тезлиги билан бошқа илонлардан фарқ қилади. Унинг узунлиги 1,2 м дан ортмайди. Ўқилон турли жойларда: чўлларда, тоғларнинг ўтли ён бағрларида, тақирликарда ва эски қабристонларда учрайди, фақат нам ерлардан қочади. Кундузи фаол, иссиқ кунларда буталарга чиқиб олади. Захарсиз ва мутлақо ҳавфсиз. Калтакесаклар, баъзан ҳашоратлар билан озиқланади.

Такир тўгаракбош-Чўлларнинг ўт-буталари сийрак, куми кисман мустаҳкамлашган қисмлари,кумоқ тақир ерлар.Яшаш тарзи. Март-окятбрда фаол, ўз инида беркиниб ўша ерда қишлайди. Бир йилда 2-марта май ва июнда 3-4дан тухум қўяди. Асосий озиқаси майда ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар. 

Кўзли калтакесак — заиф қисқариб бораётган тур. Чўлнинг қаттиқ тақирсимон, шағалли, соғ тупроқли ерларида яшайди. Бир йилда 2-3 марта апрел июн ойларида 4-9 тагача тухум қўяди. Майда хашоратлар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Дашт агамаси — чўлнинг қаттиқ тақирсимон, шағалли, соғ тупроқли ерларида яшайди. Танасининг узунлиги 15-18 см, асосан кемирувчилар инларида яшайди ва май ойида 4-18 тухум чуқурликга кўмади. Чўл агамаси асосан қўнғизлар, чигирткалар,ниначилар ва арилар билан озиқланади, баъзан ўсимликлар билан озиқланиши кузатилган. Кундузи фаол ҳаёт кечиради.

Тарғил калтакесак- қумли чўлларнинг типик вакили. Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлларида, Фарғона водийси ва Сурхандарёнинг қумли ерларида тарқалган. Қумда яхши харакатланади ва ин қазийди. Жанубда февралдан ноябр ойининг охиригача фаол, апрел ойида тухум қўя бошлайди. Асосан хашоратлар, базан майда калтакесаклар билан озиқланади.

Қорабовур -ўчиб ўтувчи тур. Кумли, тупроқ ва тошлоқ даштларда учрайди . Баҳорги учиб ўтиши март-апрелда .Май-июнда баъзан гуруҳ ёки жуфт бўлиб ерга ин қуради ва 2-3 тухум кўяди. кузги учиб ўтиши сентябрь-ноябрда.Ўсимликлар барги,уруғлари билан озиқланади.

Малла тентакқуш –бизнинг чўл туманларимизда учрайда ва уя куради. Оқшом ва кечки пайт фаол хаёт кечиради. Оғзининг катталиги билан ажралиб туради. Аммо тумшуғи кичик ва зайиф. Танасининг узунлиги 25 см. Кундузи кўзлари ёпик ҳолда ҳаракатланмай ўтиради. Урғочиси 2-3та тухум қўяди. Танасининг ранги умуман булғанган сариқ тусида бўлади. Асосан хашаротлар билан озикланади.

Куйка (чўл миққиси)- Заифга яқин, учиб ўтувчи тур. Яшаш жойлари бу текисликлар ва тоғолди ҳудудлари. Заифга якин учиб ўтувчи тур бўлиб баҳорда–март-апрелда учиб ўтади. Урғочиси 3-5 тухум қуяди . Қизил рўйхатига киритилган.

Юрок-вьроксимонлар оиласига мансуб. Танасининг узунлиги 12-13см. Юрокнинг думусти оқ бўлиб, қанотини ранги сарик тусида . Нарларнинг боши корамтир, баҳорда эса тим қора рангда бўлади. Текисликларда кенг таркалган, мамлакатимиз худудида  фақат қишлайди,кўпинча қизилтўш (зяблик) билан галада тез-тез учрайди.

Чил каклик- Ўзбекистоннинг текисликлари, чўлларида ва тоғ-ён бағирлариди учрайди. Кўриниши жиҳатдан каптардан кичикрок бўлади ва танасини пушти ва кул рангда бўлади. Урғочиси 8-12 гача тухум қўяди. Ўсимликларнинг барги, уруғлари ва хашаротлар билан озиқланади.

Чўл тошсирчумчук — мамлакатимиз барча чўл ва баланд тоғли жойларида уя қиладигн кўп сонли қуш турларига киради. Кемирувчилар уясига ин қуриб, май ойида 4-6 гача тухум қўяди. Асосий озуқаси хашаротлар ва ўргимчаксимонларни ташкил этади.

Узунқулоқ типратикан — Ўзбекистоннинг текисликлари, чўлларида, ўзлаштирилган далаларда ва қишлоқ чеккаларида яшайди. Тунги хаёт кечиради, қишки уйқуси октябрдан мартгача қишки уйқуга киради. Хашоратлар билан озиқланади, баъзан тухумлар, кемирувчилар ва судралиб юрувчилар билан озиқланади.

Сариқ сассиққўзон – бошқа барча сувсарсимонлар каби узун эгилувчан, танаси унча катта бўлмаган боши, калта оёқлари бўлади. Бу йиртқичларга кемирувчилар инига, ковак ва ёриқларга бемалол кириш имконини беради. Ўзбекистонда сариқ сассиқўзон лой тупроқли чўлларда ва тоғ олдиларида яшайди. Асосан кемирувчилар билан озиқланади.

Қум бўгма илони — бўғма илонлар оиласига киради. Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлларида тарқалган. Ўрнашмаган қумли жойларда яшайди. Узунлиги 80-90 см га етади. Асосан, кечқурун ва кечаси фаол, кундузи эса қумга кўмилиб ётади. Тухуми урғочини танасининг бўшлиғида ривожланиб, 10-ча бола туғади. Асоий озиқаси қуш тухумлари ва майда кемирувчилар.

Қум чарх илони — Ўзбекистонда Бухорода, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг жанубида тарқалган ўртача катталикдаги илон. Узунлиги 73-86 см. Танаси кул ранг ёки қум тусида,орқаси бўйлаб қатор кўндаланг оқ доғлар жойлашган. Урғочиси тирик бола туғади. Кемирувчилар, калтакесаклар ва майда илонлар билан  озиқланади. Чарх илони заҳарли ва унинг заҳари одам учун хафли ҳисобланади.Чарҳ илони заҳаридан илонга қарши зардоб (сыворотка) тайёрлашда фойдаланилади.

Тақир тўгаракбош — Чўлларнинг ўт –буталари сийрак,қуми қисман мустаҳкамлашган қисмлари,қумоқ тақир ерлар.Яшаш тарзи: март-окятбрда фаол, ўз инида беркиниб ўша ерда қишлайди. Бир йилда 2-марта май ва июнда 3-4дан тухум қўяди. Асосий озиқаси майда ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар.

Сариқ илон- бизнинг чўлларимизда оёқсиз йирик калтакесак учрайди. Улар судралиб юрувчиларнинг тангачалилар туркумига киради. Танасининг узунлиги бир метрдан ортади. Урғочиси 8-10та тухум қўяди ва уларни ҳимоя қилади. Уларнинг асосий озуқаси ҳашаротлар, шиллиққуртлар ва бақалардир. Ўзбекистондан ташқари жанубий-шарқий Европада, Қозоғистонда, Қримда, Кавказда ва Украинада учрайди.

Тарғил калтакесак- қумли чўлларда яшашга мослашган .Ўзбекистоннинг Қизилқум чўлларида, Фарғона водийси ва Сурхондарёнинг қумли ерларида тарқалган. Қумда яхши харакатланади ва ин қазийди. Жанубда февралдан ноябр ойининг охиригача фаол, апрел ойида тухум қўя бошлайди. Асосан хашоратлар, базан майда калтакесаклар билан озиқланади.

Кўзли калтакесак — заиф қисқариб бораётган тур. Чўлнинг қаттиқ тақирсимон, шағалли, соф тупроқли ерларида яшайди. Бир йилда 2-3 марта апрел июн ойларида 4-9 тагача тухум қўяди. Майда ҳашаротлар ва ўргимчаксимонлар билан озиқланади.

Сариқ сассиққўзон – бошқа барча сувсарсимонлар каби узун эгилувчан, танаси унча катта бўлмаган боши, калта оёқлари бўлади ва бу йиртқичларга кемирувчилар инига, ковак ва ёриқларга бемалол кириш имконини беради. Ўзбекистонда сариқ сассиқўзон лой тупроқли чўлларда ва тоғ олдиларида яшайди. Асосан кемирувчилар билан озиқланади.

Узунқулоқ типратикан — Ўзбекистоннинг текисликлари, чўлларида, ўзлаштирилган далаларда ва қишлоқ чеккаларида яшайди. Тунги ҳаёт кечиради, қишда октябрдан мартгача қишки уйқуга киради. Ҳашаротлар билан озиқланади, баъзан тухумлар, кемирувчилар ва судралиб юрувчилар билан озиқланади.

Қорабовур — ўчиб ўтувчи тур. Қумли, тупроқ ва тошлоқ даштларда учрайди . Баҳорги учиб ўтиши март-апрелда. Май-июнда баъзан гуруҳ ёки жуфт бўлиб ерга ин қуради ва 2-3 тухум кўяди, кузги учиб ўтиши сентябр-ноябрда. Ўсимликлар барги, уруғлари билан озиқланади.

Малла тентакқуш – бизнинг чўл туманларимизда учрайда ва уя қуради. Оқшом ва кечки пайт фаол ҳаёт кечиради. Оғзининг катталиги билан ажралиб туради. Аммо тумшуғи кичик ва зайиф. Кундузи кўзлари ёпик ҳолда ва ҳаракатланмай ўтиради. Танасининг ранги умуман булғанган сариқ тусда ва узунлиги 25см бўлади. Урғочиси 2-3та тухум қўяди Асосан  ҳашаротлар билан озиқланади.

Чил каклик — Ўзбекистоннинг текисликлари, чўллари ва тоғ-ён бағирлариди учрайди. Кўриниши жиҳатидан каптардан кичикроқ бўлади ва танаси пушти, кул рангда бўлади. Урғочиси 8-12 гача тухум қўяди. Ўсимликларнинг барги, уруғлари ва ҳашаротлар билан озиқланади.

Чўл тошсирчумчуқ- мамлакатимизнинг  барча чўл ва балнд тоғли жойларида уя қиладигн кўп сонли қуш турлрига киради. Кемирувчилар уясига ин қуриб, май ойида 4-6 гача тухум қўяди. Асосий озиқаси ҳашаротлар ва ўргимчаксимонларни ташкил этади.

“Тоғ-ён бағирлари ва адирлар” диорамаси

Жайра-бошқа кемирувчилардан ўзига ҳос ташқи кўриниши билан фарқ қилади. Сут эмизувчилар туркумининг оиласига киради.

Чиябўри — бўрига ўхшаш, ундан  гавдасининг кичиклиги, думининг қисқалиги ва мўйнасининг сарғимтирлиги билан фарқланади.

Тулки -бўрисимонлар оиласига киради. Ўзбекистон шароитида деярли ҳамма ҳудудларда тарқалган.

 Бўрсиқ —йиртқич ҳайвонлар туркумига кирувчи сувсарсимонлар оиласининг энг йирик вакилларидан биридир.

Каклик — Ўзбекистон тоғли қуши. Ўзбекистон тоғли  ҳудудларининг деярли  ҳамма қисмида учрайди.

Тоғ майнаси — Ўзбекистон тоғли ҳудудларида учрайдиган қуш. Бизнинг барча баланд тоғларимизда уя қилади  ва дарёчалар ёнида учрайди.Тоғ майнаси баҳорги ва қисқа қузги миграцияларда кузатилади.

Болтатумшуқ –фақат тоғ баргли ўрмонларда ёзда уя қилади. Шу ерларда ҳам у камёб ҳисобланади ва кўзга онда –сонда, кам кўринади.

Булбул- Тоғларга ўрмонларнинг юқори чегарасигача кўтарилади, ўзига хос сайраши билан ажралиб туради.      

Чўл ва тоғ-ён боғри ҳудудларида учровчи ҳашаротлар ҳам  экспозициядан ўрин олган.