4-зал. Ўзбекистон маданий ландшафтлари ва бошқа экспонатлар

Қора қарға қушлар синфининг чумчуқсимонлар туркумига киради. Улар ўрмонларда,боғ ва хиёбонларда ҳам яшайди.Уясини дарахтларга, қамиш ва бута ўсимликларига қуради. 4-5 та тухум қўяди. Пахта зараркунандалари бўлган ҳашаротлар билан озиқланади.

Ғуррак каптарлар туркумига киради. Улар сув яқин бўлган ўрмонларда, боғларда, саҳроларда ҳам яшайди. Уясини дарахтларга, ва буталарга ясайди. 4-6 та тухум қўяди. Ғуррак воҳалардаги ҳар хил бегона ўтларнинг уруғлари билан овқатланиб , фойда етказади.

Корсак тулкилар уруғига мансуб сутэмизувчи ҳайвон. Оддий тулкига ўхшаш, лекин бироз кичикроқ. Танасининг узунлиги 60см гача, думи 35см гача. Ўзбекистонда воҳаларда, Устюрт, Мирзачўл, Қизилқум ва жанубий худудларда учрайди. Шомда фаол ҳаёт кечиради. 3-6 та, гоҳида 16тагача туғади. Майда кемирувчилар ва қушлар билан озиқланади.

Денгиз қалдирғочлари (Чигиртчи-чеграва) қушлар синфининг балиқчилар туркумига киради. Ўзбекистонда дарё ва кўлларнинг қирғоқларида яшайди. Яхши учади ва сувда сузади. Инини кўпинча гала-гала бўлиб, ерга ясайди. 1-4 та тухум қўяди. Сув ва қуруқлик ҳашаротлари, уларнинг личинкалари билан озиқланади. Чигирткаларни кўплаб қириб, қишлоқ хўжалигига фойда етказади. Денгиз қалдирғочлари кузда Африка ва Осиёнинг жанубига учиб кетади.

Ингичка тумшуқли балиқчи (денгиз каптари) Ўзбекистонда дарё, кўл каби чучук сув ҳавзаларида яшайди. Кўп вақтини ҳавода учиб ўтказади. Сувда яхши сузади ва шўнғийди. 2-3 та тухум қўяди. Балиқлар, қушлар, ҳашаротлар, чувалчанглар, моллюскалар билан озиқланади.

Ҳаққуш узун оёқли қушлар туркумининг қарқаралар оиласига киради. Ўзбекистонда тўқайзорларда, чакалакларда, умуман сув бўйидаги ва унинг атрофидаги дарахтларда яшайди 4-5 та тухум қўяди. Қоронғи тушганда фаол ҳаёт кечиради. Ҳаққуш балиқ, бақа, ўсимликлар билан озиқланади.

Қузғун чумчуқсимонлар туркумининг қарғасимонлар оиласига киради. Ўрмонларда, жарларда, дарё водийларида ўтроқ яшайди. Ўзбекистонда тоғлардаги қояларга 3-6 та тухум қўяди. Асосан ўлимтиклар билан озиқланади.    

Ўзбекистонда учровчи балиқлар.

Қизил кўзли балиқ карпсимонлар оиласига киради. Чучук сув ҳавзаларида учрайди. Тўда бўлиб яшайди. Серпуштлилиги 2 мингдан 100 минг увилдириқ атрофида. Ов қилинади.

Туркистон мўйлабдори (шимбалиқ)  карпсимонлар туркумининг карплар оиласига киради. Заиф, қисқариб бораётган Орол эндемик кенжа тур ҳисобланади.

Амударё катта куракбуруни (қилқуйруқ) бакралар туркумининг бакралар оиласига киради. Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган эндемик локал тур. ТМХИ Қизил рўйҳатига киритилган.

Дўнгпешона карплар оиласига кирувчи балиқ ҳисобланади. Узунлиги 1 метргача, оғирлиги 16 кг. гача боради. Тинч океанига ёндош Осиё қитъаси қирғоқларидаги дарёларда, Амур дарёсида , Жанубий Хитой дарёларида учрайди , Тайван ва Таиланд дарёларида иқлимлаштирилган. Ўзбекистон шароитида ҳам сув ҳавзаларида кўпайтирилмоқда. Ёз ойларида увилдириқ ташлайди. Асосан ўсимлик планктонлари билан озиқланади. Гўшти мазали бўлганлиги учун овланади.          

Чўртанбалиқ лососсимонлар оиласининг чўртанбалиқсимонлар туркумига киради.Узунлиги 1,5 метргача, оғирлиги 35 кг гача. Европа, Осиё ва Шимолий Америкада ўсимликлар кўп бўлган суви чучук,секин оқадиган дарё ва кўлларда яшайди. Ўзбекистонда Амударё, Сирдарё ва Айдаркўлда учрайди. Эркаги 3-4 ёшда, урғочиси 5 ёшда жинсий вояга етади. Серпуштлилиги 175 мингдан 215 минг увилдириқ атрофида. Йиртқич балиқ ҳисобланади.  Майда балиқлар, қурбақалар ҳатто майда қушлар билан озиқланади. Ов қилинади.

Яланг кўкча карпсимонлар оиласига мансуб балиқлар уруғига киради. Ўрта Осиё тоғларидаги сув ҳавзаларида учрайди. Ўзбекистонда Чирчиқ дарёси юқори қисми ва ирмоқларида учрайди. Баҳор ва ёзда урчийди.

Илонбош балиқ балиқлар оиласининг олабуғасимонлар туркумига киради. Россиянинг Амур дарёси ҳавзасида учрайди. Шунингдек тропик Африка, Ғарбий ва Жанубий Шарқий Осиёда ҳам мавжуд. Ўзбекистон сув ҳавзаларида яшашга мослаштирилган. Ўсимликлари кўп бўлган ботқоқлашган ва ҳатто ифлосланган кўлмак сув ҳавзаларида ҳам яшай олади. Сувсизликка бир неча кун чидайди. Узунлиги 85 см гача, оғирлиги 7 кг гача. Йиртқич балиқ ҳисобланади.У бир ҳавзадан бошқа ҳавзага қуруқлик орқали ўта олади. 3 ёшида жинсий вояга етади. Июн-июлда урчийди. Сув юзасида поя ва барглардан ясалган уяга ўртача 7300 та увилдириқ ташлайди. ХХ-асрнинг 60-йилларида Ўзбекистон сув ҳавзаларига тасодифан келиб қолган.

Зоғора балиқ карпсимонлар оиласига мансуб тур ҳисобланади. Узунлиги 50-60 см, баъзан 1 метргача, вазни 1,8-4,5 кг, баъзан 16 кг гача боради. Ўрта, Қора, Азов, Каспий ва Орол денгизлари ҳамда Тинч океан ҳавзаларига қарашли дарё ва кўлларда учрайди. Ўзбекистонда Орол зоғорабалиғи деган тури Сирдарё, Амударё, Зарафшон ва Мурғоб дарёларида тарқалган. Денгизнинг дарё қуйиладиган жойларида яшайди. тухум қўйиш учун дарёга кўтарилади. 2-5 ёшида жинсий вояга етади. Aпрел-июнда 98 мингдан 18 миллионгача увилдириқ ташлайди. Елимсимон тухумлари ўсимликларга ёпишиб туради. Ёш балиқчалар, зоопланктон, ўсимликлар ва ҳашаротлар личинкаси билан озиқланади. Гўшти мазали ва серёғлилигидан кўплаб овланади. Сув ҳавзаларида боқилади. Хонакилаштирилган зоғора балиқ карп дейилади.

Оқ амур балиқ карпсимонлар оиласига мансуб балиқлар гуруҳига киради. Оқ амур балиғи Россиянинг Амур дарёсидан келтирилиб, Ўзбекистон сув ҳавзаларида иқлимлаштирилган. Сув ҳавзаларида боқилади.

Орол оққайроқ карплар оиласининг чучук сувда яшовчи балиқлар уруғига киради. Сув омборлари ва чучук сув ҳавзаларида яшайди. Шимолий, Балтика, Қора, Азов, Каспий денгизларида, Ўзбекистонда эса Амударё ва Сирдарёда учрайди. Серпуштлилиги 40 тадан 300 мингта увилдириқ атрофида. Ёш балиқлар планктонлар,ҳашаротлар, балиқларнинг личинкалари билан, катта балиқлар эса йирикроқ ўлжа билан озиқланади. Денгиз юлдузлари денгизда яшовчи умуртқасиз ҳайвонлар бўлиб, ҳозирги игнатерилилар типининг синфи. Шимол ва Узоқ Шарқ денгизларида кенг тарқалган. Танасининг ўртасидан чиққан “қўллар”, яъни нурлар юлдузни эслатади (номи ҳам шундан келиб чиққан). Сув ости умуртқасиз ҳайвонлари ва органик моддалар билан озиқланади. 1500 хил тури бор.

Маржон денгиз бўшлиқичлари синфига киради. Танаси асоси билан колонияга ёпишиб ўсади. Маржон полипларнинг товонининг қарама қарши томонида жойлашган оғиз пайпаслагичлари билан ўралган. Тухумдан чиққан планула личинкаси бир оз сузиб юргач денгиз тубига ёпишиб, вояга етганда полипга айланади.

Ингичка тумшуқли балиқчи (денгиз каптари) Ўзбекистонда дарё, кўл каби чучук сув ҳавзаларида яшайди. Кўп вақтини ҳавода учиб ўтказади. Сувда яхши сузади ва шўнғийди. 2-3 та тухум қўяди. Балиқлар, қушлар, ҳашаротлар, чувалчанглар, моллюскалар билан озиқланади.

Майна (альбинос) чумчуқсимонлар туркумининг шақшақлар оиласига киради. Ўзбекистоннинг ҳамма ерларида боғларда, ўзлаштирилган ерларда, шаҳар ва қишлоқларда яшайди. Баҳор ва ёз фаслларида 3 марта 3-6 та тухум қўяди. Жуда эҳтиёткор қуш. Турли ҳашаротлар, майда қушлар, донлар билан озиқланади. Меланиннинг синтез қилувчи ферменти юзага чиқмаслиги натижасида майна думида альбинизм вужудга келган.

Клинтух йирик бўлмаган каптарлар вакили ҳисобланади. Боғлар ва ўрмонларда яшайди. Уй каптарларига ўхшайди, бироқ тумшуғи ёрқинроқ рангга эга. Ўзбекистонда учиб ўтувчи қуш ҳисобланади. 2 та тухум қўяди. Кўплаб овланиши ва дарахтларнинг кесилиши натижасида камайиб бормоқда.

Ўзбекистоннинг ўзлаштирилган лалмикорлик ландшафти

Ўзлаштирилган лалмикорлик ландшафти. Ўзбекистоннинг тоғ этаги зоналарида тамоман бошқача экинбоп ландшафт вужудга келган. Бу ерлар инсон томонидан суғорилмайдиган, ёғингарчиликдан ҳосил бўлган намликда экинлар экиш учун ўзлаштирилган. Ўзбекистон лалмикор деҳқончилик иқлим шароитига қараб текислик ҳудудларидаги чўллар билан баланд тоғ тизмалари  орасидаги текисликда тўпланган. Далалар четига дарахт экиш, кузда ерни чуқур ҳайдаш ва намни сақлаб қолиш ҳамда ер усти оқимининг олдини оладиган бошқа усулларнинг қўлланилиши лалмикор ерларни тизимли равишда яхшилайди ва у республикадаги лалмикор дон етиштиришнинг истиқболли ривожланишини таъминлайди.

Буғдой ғалладошлар оиласига мансуб ўтсимон ўсимликлар туркуми бўлиб, энг қадимги ва ҳозирги пайтда дунёнинг кўпгина мамлакатларида экиладиган асосий дон экини ҳисобланади. Буғдой Олд ва Ўрта Осиёда милоддан аввалги 7-6 минг йилликда маълум бўлган. Ўзбекистонда 1990-йилларнинг бошларида республикамизнинг ғалла мустақиллигини таъминлаш учун буғдой экиладиган майдонлар кенгайтирилди. Ботаник тавсифи. Жаҳондаги деҳқончиликда асосан юмшоқ буғдой ёки оддий буғдой ва қаттиқ буғдой экилади. Буғдойнинг илдиз системаси попук илдиз, асосий қисми ер ҳайдалма қатламида ривожланади. Пояси сидирға, бўғимлари бўлинган сомонпоя, бўйи 40-50 см. буғдойда четдан чангланиш кам учрайди, кўпроқ ўзидан чангланади. Меваси дон. Дони яланғоч, овалсимон, чўзиқ ёки шарсимон шаклда бўлади. 1000 донасининг вазни 20-70 гр.

Тулки бўрисимонлар оиласига киради. Ўзбекистон шароитида  саҳроларда яшайди. Танасининг узунлиги 40 см., думи 30 см.  Сувда яхши сузади. Қоронғи тушишдан олдин фаол ҳаёт кечиради. 4-6 та, баъзида 17 та туғади. Кемирувчилар, дала зараркунандалари, қуёнлар ва  қушлар билан озиқланади. Паррандачилик хўжалигига зарар етказади. Мўйнаси муҳим хом ашё ҳисобланади. Тутқинликда 25 йил яшагани маълум.

Қорсак тулкилар уруғига мансуб сутэмизувчи ҳайвон ҳисобланади. Оддий тулкига ўхшаш, лекин бир оз кичикроқ, Танасининг узунлиги 60 см гача, думи 35 см гача. Ўзбекистонда Устюрт, Мирзачўл, Қизилқум ва жанубий ҳудудларда учрайди. Шомда фаол ҳаёт кечиради. 3-6 та, гоҳида 16 тагача болалайди. Майда кемирувчилар ва қушлар билан озиқланади.

Капча илон (кобра) аспидлар оиласига киради. Ғарбий Помир-Олой, Марказий ва Жанубий Қизилқум, Қарши чўлларининг шағал тупроқли адирлар, қолдиқ тоғлар, ва денгиз сатҳи баландлигидан 2000 метргача бўлан тоғлар, дарё қайирлари ва воҳалар, баъзан чўл ва ярим чўлларда яшайди. Июль ойида 6-19 та тухум қўяди. Судралиб юрувчилар. Бақалар, айрим ҳолларда майда қуш ва сутэмизувчилар билан озиқланади. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби” га киритилган.

Қум чархилон қораилонсимонлар оиласининг бўғмаилончалар уруғига киради. Ўзбекистонда Бухоро ва Сурхондарёда, Қизилқум саҳросида учрайди. Янтоқ ўсган чўлларда, жарларда яшайди. Ўзбекистондан ташқарида Африка, Жанубий Осиё, Туркманистон, Тожикистонда учрайди. Узунлиги 75см. Заҳари кучли.  Август ойида 3-15 та тухум қўяди. Майда кемирувчилар, майда қушлар, илонлар, калтакесаклар, бақа, қурбақалар билан, ёш қум чархилонлар эса ҳашаротлар билан озиқланади.

Қум бўғма илони бўғмаилонлар оиласиниг бўғмаилончалар уруғига киради. Ўзбекистонда Устюрт ва Қизилқум саҳроларида яшайди. Узунлиги 65см. Июн-июл ойларида 10 донагача тухум қўяди. Қўшоёқ, қумсичқон, калтакесаклар, қуш болалари, ҳашаротлар билан озиқланади.

Ўқ илон сувилонсимонлар оиласининг бир тури бўлиб, ўқилонлар уруғи дейиладиган ўзига хос уруғ ҳосил қилади. Узунлиги 90 сантиметргача Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, саҳролардаги қумлоқ. Қаттиқ ерларда, оқ ва қора саксовул, қандим, қизилча каби дарахлар, бута, чала бута ўсимликлар билан қопланган чўл ва чала чўллардаги ерларда яшайди. Тоғларда ҳам учрайди. Заҳарли, жуда тез ҳаракат қилади. Июнь-июль ойларида 2-6 та тухум қўяди. Асосан калтакесаклар билан озиқланади.

Кўлвор илон қораилонлар оиласига мансуб заҳарли илон ҳисобланади. Ўзбекистонда Ховос атрофида, Самарқанд ва Сурхондарёнинг тоғ ва тоғ этакларида яшайди. Тунда фаол. Ўртача 6-40 та тухум қўяди. Ғуррак, қизилиштон, қарқиноқ, кўрсичқон, қуён, қўшоёқ, судралиб юрувчилар билан озиқланади.

Кўндаланг йўлли чипор илон сувилонлар оиласининг чипорилонлар уруғига киради. Ўзбекистоннинг чўл минтақасида яшайди. Июнь-июль ойларида 3-40 тухум қўяди. Жуда ҳаракатчан. Ўлжасини бўғиб ёки ерга босиб ўлдиради. Чақади, лекин заҳарсиз бўлгани учун хавфли эмас. Калтакесаклар, майда кемирувчилар, майда қушлар, қушларнинг болалари билан озиқланади.

Чорвачилик ва қоракўлчилик

     Қумли даштлардан илгарилари ҳам қоракўлчиликни ривожлантириш мақсадида фойдаланиб келинган. Кўргазмага қўйилган “Қоракўл қўйлари” биогуруҳида Қизилқумдаги қоракўлчилик  хўжаликлари кўрсатилган..

 

Эрон қундузи Ўзбекистонда Амударё, Сурхондарё, Қашқадарё, Қизилдарё, Оқсув, Шерабоддарё, Мочайдарёларда сақланиб қолган. Балчиққа бой чучук сув ҳавзаларининг қирғоқ бўйларида яшайди. Тунлари фаол. Ҳар икки йилда февраль-январь ойларида 2-5 та болалайди. Балиқлар, баъзан қурбақа, сувилон, майда сутэмизувчилар ва қушлар, сув умуртқасизлари билан озиқланади. Овлаш тақиқланган.  Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган.

Латча сусарсимонлар оиласига киради. Оғирлиги 40-100 грамм келади.Ранги иқлимга қараб ўзгаради. 4-8 та туғади. Сичқонлар, майда кемирувчилар, мевалар, балиқлар, бақалар билан озиқланади. Қимматбаҳо мўйнаси учун овланади.

Тоғ сувсари йиртқичлар туркумига мансуб сувсарсимонлар оиласига киради. Ўзбекистонда тоғ ва тоғ этакларидаги сув бўйларида ва қуруқликларда яшайди. Сувсар зараркунанда кемирувчиларни қириб фойда етказади.

Қўнғир ўрдак қушлар синфининг туркуми. Ўзбекистонда 2 та тури Сув оқмайдиган ва секин оқадиган чучук сувли ўсимлик ва балиқларга бой бўлган сув ҳавзаларида, дарёларда яшайди. 3-8 та тухум қўяди. Кузда жанубга учиб кетади. Майда балиқлар. қисқичбақасимонлар, катта ҳашаротлар ва балиқлар билан озиқланади. Сув ўтларидан сув устида қалқиб сузиб юрадиган уя солади.

Қашқалдоқ сув ҳавзаларида яшайди. Қишлаш учун Осиё, Африка қитъаси, Каспий ва Ўрта ер денгизига учиб кетади. 12 тагача тухум қўяди. Сув ўсимликлари билан озиқланади.

Қирғий Ўзбекистоннинг жанубий қисмида саҳро ва чўлларда учрайди. 2 та тухум қўяди.  Майда кемирувчилар билан озиқланади. Овчилар қўлга ўргатиб, бедана ва каклик овлайдилар.

Зарафшон қирғовули товуқсимонлар туркумининг қирғовуллар оиласига киради. Зарафшон дарёси воҳасида тўқайзорлар, қирғоқ қамишзорлари, суғориладиган ерларда яшайди.Март-июль ойларида 4-16 та тухум қўяди. Ҳашаротлар, чаканда мевалари, ўтларнинг уруғлари билан озиқланади. Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га киритилган.

Тилласимон қирғовул товуқсимонлар туркумининг қирғовулсимонлар оиласига киради. Шарқий Тибет, Жанубий ва Ғарбий Хитойда тўқайзорлар ва қамишзорларда яшайди. Ўсимликлар барглари, куртаклари билан озиқланади.

Кумушсимон қирғовул товуқсимонлар туркумининг қирғовулсимонлар оиласига киради. Жанубий Хитой, Шарқий Мянма, Ҳиндихитой мамлакатларидаги, Хайнан оролидаги тўқайзорлар, қамишзорларда яшайди. Ўсимликлар илдизлари,барглари, куртаклари,гул ғунчалари, ҳашаротлар билан озиқланади.

Чил каклик товуқсимонлар туркумининг қирғовулсимонлар оиласига киради. Ўзбекистондаги чўл ва саҳролар яқинидаги ўсимликлари оз ва қуриб бораётган тошлоқли тоғ этакларида ўтроқ яшайди. У кам учрайди. Уясини ерга, тош ва ўтлар орасига ясайди. 8-12 та тухум қўяди. Чил каклик кўк ўтлар, куртаклар, донлар ва ҳашаротлар билан озиқланади.

Каклик товуқлар туркумининг қирғовулсимонлар оиласига киради. Ўзбекистондаги тоғларда тошлоқ тоғ бағирларида  ўтроқ яшайди. Уясини катта тошлар остига ясайди. 9-12 та тухум қўяди. Каклик ҳушёр қушдир, тез югуради, лекин тез ва яхши учолмайди. У ўсимликларнинг куртак ва барглари, дон ва уруғлари, моллюскалар, ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари билан озиқланади. Какликнинг гўшти мазали бўлганлиги учун  ов қилинади.

Жиғолтой майда қушлар кўп бўладиган кичик ўрмонларда, чакалакзорларда, боғ ва хиёбонларда яшайди. Ўзбекистон шароитида қишлаш учун Ҳиндистон ва Африкага учиб кетади. 2-4 та тухум қўяди. Қуш ва ҳашаротлар билан озиқланади.

Қулоқдор япалоққушнинг оддий қулоқли япалоққуш деган кичик тури Ўзбекистонда сув бўйларидаги тўқайларда , боғ ва хиёбонларда, мозорларда ва тоғларда ўтроқ яшайди. 4-5 та тухум қўяди. Сичқонлар билан озиқланади.

Қизил калхат йиртқич қушлар туркумининг қарчиғайсимонлар оиласига киради. Ўрта Осиёда қизил калхат сувга яқин дарахтзор ерларда яшайди. Ўз ареалинигнг шимолий қисмида учиб келувчи, жанубий қисмида ўтроқ яшайди. 1-5 та тухум қўяди. Кемирувчилар, қушлар, калтакесаклар, балиқлар, ҳашаротлар, ўлимтиклар билан озиқланади. Экспозицияда қирғовулни тутиб еяётган ҳолатда намойиш қилинган.