5-зал. Сув ботқоқ жониворлари ҳамда бошқа экспонатлар

Қорабош балиқчи дарё, кўл каби чучук сув ҳавзаларида яшайди. Кўп вақтини ҳавода учиб ўтказади. Сувда яхши сузади ва шўнғийди. Ерга гала-гала бўлиб ин ясайди. 2-4 та тухум қўяди. Балиқлар, қушлар, ҳашаротлар, чувалчанглар, моллюскалар билан озиқланади.

Кумушсимон балиқчи балиқчилар оиласига киради. Дарё, кўл каби чучук сув ҳавзаларида яшайди. Кўп вақтини ҳавода учиб ўтказади. Сувда яхши сузади ва шўнғийди. Ерга гала-гала бўлиб ин қуради. Балиқлар, қушлар, ҳашаротлар, чувалчанглар, моллюскалар билан озиқланади. Балиқ хўжалигига зарар етказади.

Қизил ғоз Заиф, табиатан камёб ,учиб ўтувчи тур. Орол денгизининг жанубий қирғоғи, Сирдарё ва Амударё сув ҳавзаларида учрайди.Текисликдаги йирик, саёз кўлларнинг ботқоқлашган қирғоқларида яшайди. Сувда яшовчи умуртқасизлар ва сув ўсимликлари билан озиқланади.

Фил тошбақа қуруқликда яшовчи тошбақалар оиласининг бир тури. Косасининг узунлиги 150 сантиметргача, бўйи 60 сантиметрга етади. Вояга етганларининг оғирлиги тахминан 200 килограмм атрофида бўлади. Эркаги урғочисига нисбатан йирик бўлади. Фил тошбақа Жанубий Америка қитъасининг Эквадор давлатига қарашли Галапагос оролларида тарқалган. 2-22 та тухум қўяди. Ўсимликлар билан озиқланади. 12-14 ойгача сувсиз ва озиқасиз яшай олади. Фил тошбақа мазали гўшти, ёғи ва ҳайвонот боғлари учун овланганидан камайиб кетган.

Пушти сақоқуш сақоқушсимонлар туркумининг сақоқушлар оиласига киради. Амударё ва Зарафшонннинг  қуйи оқимларида, Сирдарёнинг ўрта оқимида уялайди. Ўзбекистоннинг марказий ва жанубий қисмларида учиб ўтади, қишлайди. Ўзбекистондан ташқарида Ўрта Осиёнинг бошқа мамлакатлари, Қозоғистон, Шарқий Европанинг жанубида уялайди, Ғарбий Осиё, Ҳиндистонда қишлайди. Йирик текислик сув  ҳавзаларидаги қамишли тўқайларда яшайди ва гала-гала бўлиб уялайди. Апрел-май ойларида 2-3 та тухум қўяди. Балиқлар билан озиқланади. 1960 йилларда Жанубий Оролбўйида учраши одатий эди, ҳозирда кўпгина яшаш жойларида йўқ бўлиб кетган. Шунингдек, Орол денгизи ҳавзасида сув режимининг ўзгариши, браконерлик натижасида камайиб кетган. 250 жуфтигача уялайди, бир неча ўнтаси қишлайди, учиб ўтишда мингтагача бўлади. Баҳорги учиб ўтиши март-апрел ойларида кузги учиб ўтиши сентябр-ноябр ойларида, қишлаши ноябр-февралгача кузатилади. Овлаш тақиқланган.

Анғирт ғозсимонлар туркумининг ўрдаклар кенжа оиласига киради. У тоғ, чўл ва саҳролардаги шўр кўлларда яшайди. Уясини тулки, бўрсиқлар уясига ясайди. 8-12 та тухум қўяди. Сув ва қуруқлик ҳашаротлари, ҳар хил майда жониворлар билан озиқланади.

Шарқий корақуш

Вишилдоқ оққуш заифга яқин, учиб ўтувчи тур. Текисликдаги сув хавзаларида учрайди. Бахорги учиб ўтиши – феврал-март, кузги учиб ўтиши- октябрда.Қалқиб юрувчи қамишқопламларида уялайди. Сув ўсимликлари билан озиқланади. Ўзбекистон Қизил китобига киритилган.

Оқ ғоз Ҳайдаркокил ғозсимонлар туркумининг ўрдаклар кичик оиласига киради. Европа ва Осиёнинг шимолий ва ўрта минтақаларида тарқлган ва шу қитъаларнинг жанубий қисмида ва қисман Африкада қишлайди. Ўзбекистонда баҳор ва кузда учрайди, баъзи йилларда қишлаб ҳам қолади. У очиқ ва текис ерлардаги кенг дарё ва кўлларда яшайди. 7-12 тухум қўяди. Моллюскалар, майда балиқлар, ўсимлик барглари ва уруғлари билан, қишда эса фақат сувда яшайдиган майда умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади.

Қошиқбурун узун оёқли қушлар туркумининг ибислар туркумига киради. Ўзбекистонда Сирдарё ва Амударё бўйларидаги кўлларда яшайди. Шу ерда 3-4 та тухум қўяди. У қамишзорлар, тўқай, кўл ва дарёларнинг қуйилиш жойларидаги саёзликларда қамишлар орасига, баъзан тол каби дарахтлар устига колония бўлиб уя ясайди. Кузда Африка ва Ҳиндистонга учиб кетади. Асосан сувда яшайдиган ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари, майда балиқлар ва бақалар билан озиқланади.

Оддий балиқчи балиқчилар оиласига киради. Дарё, кўл каби чучук сув ҳавзаларида яшайди. Кўп вақтини ҳавода учиб ўтказади. Сувда яхши сузади ва шўнғийди. Ерга гала-гала бўлиб ин қуради. Балиқлар, қушлар, ҳашаротлар, чувалчанглар, моллюскалар билан озиқланади. Балиқ хўжалигига зарар етказади.

Лочин ўлжаси билан.Космополит турнинг заиф,табиатан камёб,номинал ва тундра кенжа турлари.Текисликлар ва тоғ этакларида учрайди.Сони доимо кам бўлган.Якка ҳолда ва гуруҳ бўлиб 200-300таси учиб ўтади ва қишлайди.Кемирувчилар ва қушлар билан озиқланади.

Ёввойи ўрдак ғозсимонлар туркумининг ўрдаклар кенжа оиласига киради. Ўзбекистонда ҳар хил типдаги сув ҳавзаларида яшайди ва қишлаб қолади. Қаттиқ совуқ бўлганда Африка ҳудудига учиб кетади. Инини сувга яқин ерларга, дарахт ва бута ўсимликлар остига ясайди. 9-12 та тухум қўяди. У сувнинг саёз ерларида юриб, ҳар хил ўсимликлар, асосан сув ўсимликлари, қисман майда умуртқасизлар билан озиқланади. Уй ўрдаклари мана шу ёввойи ўрдакдан келиб чиққан.

Суқсун ғозсимонлар туркумининг ўрдаклар кичик оиласига киради. Европа, Осиё, Шимолий Америкага тарқалган, шу ерларнинг жанубида ва Африкада қишлайди. Ўзбекистонда баҳор ва кузда учрайди, баъзан қишлайди ҳам. У очиқ ва текис ерлардаги сув ҳавзаларида яшайди. 7-11 та тухум қўяди. Майда моллюскалар, қисқичбақалар билан озиқланади. 

Шер уларнинг ватани Африка билан Хиндистон хисобланади. Йиртиқич хайвон, асосан жуфт туёқликлар билан озиқланади. Ойдин кечаларда яхши ов қилади.

Туяқуш кўкрактожисиз, югирувчи қушларнинг бир туркуми. Африка, Арабистоннинг саҳро, чўлларида яшайди. Бўйи 2 метрдан ортиқ. Туяқуш учиш қобилиятини йўқотган, югуришга мослашган. Душманларидан чопқир оёқлари билан тез  югуриб, қочиб ҳимояланади. Шунингдек, душманини кучли оёғи билан тепиб ундан ўзини ҳмоя қилади. 15 тача тухум қўяди. Унинг битта тухуми товуқнинг 24-28 та тухумига тенг келади. Қўрқув, эшитув каби сезги органлари яхши тараққий этган. Ўсимликлар ва қисман майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади. Туяқушлар кўп сув ичади. Баъзан бир неча кун сув ичмасдан ҳам юриши мумкин.