Ўзбекистон Давлат табиат музейида “Қанотли дўстларимиз” мавзусида расмлар танлови кўргазмаси.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли ва 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Давлат табиат музейида ёшларни қизиқиш ва интилишларини қўллаб – қувватлаш, интелектуал салохияти ва маънавий савиясини юксалтириш учун расмлар танлови эълон қилиниб 5 ёшдан дан 15 ёшгача бўлган ёшларнинг ижодий ишлари қабул қилинди. Болалар яратган ижодий ишлар наъмуналари асосида 2019 йил 9 апрел куни музейда умуминсоний ва миллий қадриятларимизни кенг жамоатчиликка, ўсиб келаётган ёш авлод онгига чуқурроқ сингдириш мақсадида  “Қанотли дўстларимиз” номли кўргазма ташкил этилди ва танлов ғолиблари муносиб тақдирланди.