“Ўзбекистонннинг Сув-ботқоқ худудлардаги қушларни асрайлик” кўргазмаси

Ўзбекистон Давлат табиат музейида 2019 йил 5 феврал куни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишлаб, Тошкент ҳизмат кўрсатиш ва сервис касб ҳунур коллежи ўқувчилари хамкорлигида ёшларни дунёвий билимларини ривожлантиришга қаратилган ва Ватанга, Ватан табиатига мехр-мухаббатини ошириш, ундаги ўсимлик ва хайвонот дунёсини асраб-авайлашга ўргатиш мақсадида “Ўзбекистон сув ва ботқоқ ҳудудларидаги қушларни асрайлик” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Ёш авлодни етук баркамол бўлиб вояга етишишида ёшларнинг олган билим савиясини мустахкамлаш учун амалий тарзда Ўзбекистон Давлат табиат музейида кўргазма тадбири ташкил этилиб мавзуга оид экспонатлар билан таништирилди ва маълумотлар берилди.