“Орол денгизи фожиаси” мавзусидаги фотосуратлар кўргазмаси

Ўзбекистон Давлат табиат музейида 2019 йил 15 феврал куни “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”га бағишлаб Тошкент Маданият коллежи ҳамда Тошкент шахар Чилонзор тумани 164-сонли мактаб ўқувчилари иштирокида Ватан табиатига мехр-мухаббатини ошириш, ундаги ўсимлик ва хайвонот дунёсини асраб-авайлашга ўргатиш мақсадида “Орол денгизи фожеаси” номли фото кўргазмаси ташкил этилди. Ёшлар ўртасида экологик тарбияни тарғиб қилиш, баркамол бўлиб вояга етишишида ёшларнинг олган билим савиясини мустахкамлаш учун амалий тарзда Ўзбекистон Давлат табиат музейида фото кўргазма ташкил этилиб мавзуга оид фото суръатлар билан таништирилди.
       2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида Оролбўйида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, экологик фалокат асоратларини юмшатиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги маърузадан сўнг музей бўйлаб экскурсия уюштирилди.