“Шахар қушлари” Музей фондида сақланётган шахар худудларида учрайдиган қушлар кўргазмаси

Ўзбекистон Давлат табиат музейида, Тошкент ҳизмат кўрсатиш ва сервис касб хунар коллежииштирокида Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 7 октябрдаги “2010-2020 йилларда номоддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, асраш, тарғиб қилиш ва улардан фойдаланиш Давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги 222-сонли қарорини 53-банди ижроси бўйича “Шахар қушлари ” мавзусида  шахар худудларида учрайдиган қушлар кўргазмаси ташкил этилди.

       Ўзбекистон Республикаси худудида қушларнинг 460 ортиқ  тури учрайди. Шулардан 150 тури сув — ботқоқлик худуларига ин қуради ва кўпаяди. Юртимизда учрайдиган қушларнинг кўп турлари ўтроқ хаёт кечиради, баъзилари кўчманчи қушлардир, айримлари учиб ўтувчи саналади. Шахримизда ўтроқ қушлардан: чумчуқ, майна, кабутар, читтак, мусича, қирғовул, чиғолтой сингари кўплаб қуш турлар учрайди. Бу қанотли дўстларимиз табиат занжирининг  мухим бир қисми хисобланади ва ўзига хос шаҳар экологиясини ахволини белгиси бўлиб хизмат қилади . Кўргазма-тақдимотда ташриф буюрувчиларга шахар худудларида учрайдиган қушлар   намойиш этилиб, улар хақида қизиқарли маълумотлар берилди.