“Баҳор неъматлари 4 фасл” мавзусидаги Баҳор фаслида биринчи бўлиб униб ўсадиган инсон соғлигига фойдали бўлган ўсимликлар кўргазмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3022-сонли қарори ва 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-4038-сонли қарорларининг ижросини таъминлаш мақсадида умуминсоний ва миллий қадриятларимизни кенг жамоатчиликка, ўсиб келаётган ёш авлодлар онгига чуқурроқ сингдириш ҳамда номоддий маданий мерос билан яқинроқ таништириш мақсадида Ўзбекистон Давлат табиат музейида 26 март куни “Баҳор неъматлари IV-фасл” мавзусида кўргазма ташкил этилди. Ўзбекистон ўсимликлар дунёси хилма-хил бўлиб, инсонлар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга. Сўнги йилларда олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра ўлкада 166 та оилага мансуб 4500 тага яқин юксак ўсимлик турлари борлиги маълум бўлди. Шундан Ўзбекистон Республикаси “Қизил китоби”га 324 тур ўсимлик киритилган.

Ота-боболаримиз турли касалликларни даволашда улардан унумли фойдаланган. Бундай доривор гиёҳлардан фойдаланиш барча учун йўлга қўйилган.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, эрта баҳорда табиий гиёҳлардан тайёрланган дамламалар, кўкатли таомлар иммунитетни кучайтиради, турли касалликларнинг асоратларини йўқотади, соғлиқни тез тиклашга ёрдам беради. Демак, кундалик турмушда ҳам доимий равишда гиёҳли дамлама ва чойларни истеъмол қилиш соғлиқ учун фойдали.