Мева сабзавотлар олишда эришилган ютуқлар

Қишлоқ хўжалик самарадорлигини ошириш, аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳозирги кунда долзарб, маъсулиятли масаладир. Аҳолини йил давомида мева – сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан таъминлаш учун сақлаш ва қайта ишлаш ишла­рига алоҳида эътибор бериш лозим. Чунки, мева – сабзавот ва полиз маҳсулотлари мавсумда етиштирилади. Уларни узоқ сақлаш ва қайта ишлашни ташкил этмасдан аҳолини турли маҳсулотлар билан йил мо­байнида таъминлаб бўлмайди.

Маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўпайган сари сақлаш ва қайта ишлаш ҳам такомиллашмоғи керак.

           Ўзбекистон мустақилликка эришгач, бу масалага эътибор ку­чайди. Маҳсулот сифати устидан назорат ўрнатилди. Маҳсулотларимиз бевосита жаҳон бозорига чиқарила бошлади.

Р.Р.Шредер номидаги Ўзбекистон Республикаси боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан яратилган майиз, туршак ва бошқа қуритилган меваларнинг намуналари экспозициядан ўрин олган. 

       Бақлажон нави: “Аврора”, труп нави: “Андижон”, бодринг нави: “Наврўз”, ош лавлаги нави: “Бордо 237”, петрушка нави: “Нилуфар”, сабзи нави: “Нурли”, укроп нави: “Ором”, помидор нави: “ТМК 22”, салат барги: “Кўк-шон”, пиёз нави: “Истиқбол” , исмалоқ нави: “Нафис”, кашнич нави: “Орзу”, қовоқ нави: “Испан”, ширин қалампир нави: “Зумрат”, қовун нави: “Зарчопон Ғ”, маккажўхори нави: “ВИР 338”.

       Гурунч навлари : “Авангард”, “Истиқбол”, “Искандар”, “УзРОС 7-13”.

         Тарвуз навлари: “Манзур”, “Сурхон тонги”, “Қўзибой 30”.