Пахтачиликда эришилган ютуқлар

Ўзбекистон пахта хом-ашёси ишлаб чиқариш бўйича дунёда  бешинчи ўринда (Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Покистондан кейин), толанинг экспорти бўйича иккинчи ўринда (АҚШ дан кейин) туради ёки  йилига дунё бўйича 18-20 млн.тонна пахта толаси етиштирилса, шунинг 0,9-1,0 млн.тоннасини Ўзбекистон етказиб беради.

Пахта хом-ашёсидан 30-35 фоиз тола, (3500 м2 газлама) 60-65 фоиз чигит, 5-10 фоиз ҳар хил чиқитлар олинади. Пахта толаси тўқимачилик саноатида қайта ишланиб, аҳоли учун энг экологик тоза бўлган кийим-кечак, харбий соҳа, косманавтика ва саноат учун сифатли махсулотлар олинади. Чигитдан ёғ, чорвачилик учун 40-45 фоиз шелуха, 30-35 фоиз кунжара ва бундан ташқари совун, вазелин, атир-упа сингари юздан зиёд турли туман парфюмерия махсулотлари олинади. Умуман ғўзадан олинадиган махсулотлар асосида саноат усулида 1200 дан кўпроқ турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш мумкин.

             Хозирги кунда  пахтачилик тармогини ривожлантириш учун барча имкониятлар яратилмоқда ва бу кейинги йилларда ўз самарасини бермоқда. Экспозицияга Термез-3, 1Хоразм-127, С-01, С-4727 ғўза навларидан намуналар қўйилган.

         Термез-31 ингичка толали ғўза нави — барбадензе турига мансуб. Ўз ПИТИ нинг Сурхондарё филиали марказий тажриба хўжалиги далаларида муаллиф – Творгова ва бошқалар томонидан яратилган. 1998 йилда Сурхондарё вилояти бўйича Давлат реестрига киритилган. Мазкур нав тупи (пояси)нинг бўйи 100-120 см устунсимон шаклли, пояси яшил. Қуёш таъсирида жигарранг билан аралаш, барги 3-5 бўлакли, йирик яшил рангда бўлиб, чуқур кесимли. Гули оч – лимон рангда, доғи бор, гули ранглари сариқ, кўсаги ўртача – тухумсимон ёки конуссимон бўлиб, ўткир тумшуқли, усти зич майда чуқурчали, 1000 дона чигитининг оғирлиги -117г.