Фил тошбақа музей экспозициясидан жой олган.

Фил тошбақа қуруқликда яшовчи тошбақалар оиласининг бир тури. Косасининг узунлиги 150 см. гача, бўйи 60 см.гача етади. Вояга етганларининг оғирлиги 100 кг (баъзилари) гача етади. Эркаги урғочисига нисбатан йирик бўлади. Фил тошбақа Жанубий Американинг ғарбидаги Эквадор давлатига қарашли Галапагос оролларида тарқалган. Урғочиси ноябр-апрелда ерни ўйиб (40 см. чуқурликда) 2-22та шарсимон оқ тухумини (товуқ тухумидан катта) кўмиб қўяди. Тухумдан боласи (70 гр.) 6-7 ойда чиқади. Ўсимликлар билан озиқланади. 12-14 ойгача сувсиз ва озиқсиз яшай олади. Фил тошбақа мазали гўшти , ёғи, ва ҳайвонот боғлари учун овланганидан камайиб кетган.