Туяқуш

Туяқуш  кўкрактожисиз, югурувчи қушларнинг бир туркуми. Африка, Арабистоннинг саҳро ва чўлларида яшайди. Бўйи 2метрдан ортиқ, оғирлиги 70 килограмм. Туяқушлар учиш қобилиятини йўқотган, улар югуришга мослашган. Душманларидан чопқир оёқлари билан тез югуриб, қочиб ҳимояланади. Шунингдек, душманини оёқлари билан тепиб ундан ўзини сақлайди. Уясини ерга ясайди. 15 тача тухум қўяди. Унинг битта тухуми 24-28 та товуқ тухумига тўғри келади. Қўрқув, эшитув каби сезги органлари яхши тараққий этган. Туяқуш асосан ўсимликлар ва қисман майда умуртқали ҳайвонлар билан озиқланади. Туяқушлар кўп сув ичади. Гоҳи пайтда бир неча кун сув ичмасдан ҳам юради.