Шимпанзе

Шарқий  Экваториал Африкада–намлик кўп бўлган тропик ўрмонларда яшайди. Ерда, дарахтларда юради. Кафти орқасига таяниб ҳаракатланади.  Бўйи 150 см, вазни 50-60 кг. Пода бўлиб (50 дан ортиқ гуруҳ) яшайди. Подага вояга етган эркаклари бошчилик қилади.   3-4 йилда 1 та туғади.  Боласини 3-4 йил боқади. Болалари 6-10 йилда вояга етади. 50-60 йил яшайди. Овга 3-4 гуруҳга бўлиниб чиқади ва овқат топилганда бир- бирига хабар беради. Вояга етмаган шимпанзелар мевалар, ёнғоқлар дарахт барглари билан озиқланади. Вояга етган эркаклари эса қушлар, мартишкалар, павианларнинг подасидан ажралиб қолган  болаларини ов қилади. Шимпанзе лаборатория ҳайвонлари сифатида қўлланилади. У биокимёвий ва генетик жиҳатдан одамга яқин туради.