Қироллик пингвини

Қироллик пингвини сувда сузувчи қушлар туркумига киради. Ҳинд океанининг Жанубий Георгий, Жанубий Сандвичи, Жанубий Ер,  Оловли Ер, Маккоури, Марион, Херд, Кергелен, Крозе оролларида яшайди. Танасининг узунлиги 91-96 см. Бошқа пингвинларга қараганда танаси ёрқинроқ рангда. Колония бўлиб яшайди. Декабр- январда 1 та тухум қўяди. Тухумини эркаги оёқлари орасида совуқдан асрайди. Бу вақтда 40% вазнини йўқотади.  Балиқлар билан озиқланади.  1918 йилда браконерлик натижасида кўплаб қироллик пингвинлари қирилиб кетди.  1933 йилда Лузитания яқинида парваришхона ташкил қилиниб, кўпайтирилди ва 1918 йилгача бўлган миқдори тикланди.