Экспозициянинг асосий мақсади

Ўзбекистон Давлат табиат музейи, музей-қўриқхоналар, вилоят Ўлкашунослик музейларининг табиат бўлимлари экспозицияларида Республикамизнинг ҳудуди яхлитлиги асосида атроф-муҳитни авайлаб асраш, эколоияни сақлаш борасидаги амалга оширилаётган ишларни ўрнатилган (Табиатни муҳофаза этишга оид Қонун ва Қонуности ҳужжатлари) тартибда тасвирлаш, эришилаётган ютуқлар билан бир қаторда, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари, халқаро муаммолар: сув муаммоси, иқлим ўзгариши, Орол денгизи, Тожикистон альюмин заводи, Қирғизистонда Роғун сув омборининг қурилиши оқибатида келиб чиқадиган муаммоларни тасвимрлаш орқали   ёш авлодни баркамол авлод бўлиб шаклланиши, уларни Ватанга, унинг табиатига муҳаббат руҳида тарбиялашда амалий ёрдам кўрсатиш, ёш авлод ва кенг жамоатчиликни инсон билан табиатнинг уйғунлиги, атроф-муҳитни авайлаб-асраш, экологияни сақлаш, экомаданият, экотуризм борасидаги тушунча ва билимларини ошириш;

-музейда замонавий техника-воситаларини жорий этиш орқали музей илмий ходимлари ва музейга ташриф буюрувчиларни илғор техника восталари билан ишлашга шароит яратиш;

-музейшуносликнинг илғор тажрибаларини жорий этиш;

-музейдаги мавжуд биогуруҳлар, ҳайвонлар тулумлари, ўсимлик намуналаридан иборат экспозициялардан тўлиқ бир кўргазма мажмуасини ташкил этиш,

-музейга ташриф буюрувчиларга Республика табиати тўғрисида қизиқарли ва бой таассурот қолдирувчи, Ўзбекистон табиати ҳақидаги аниқ тасаввур берувчи янги усул(ландшафт) даги экспозиция яратиш;

-ёш авлодни баркамол авлод бўлиб етишиши, уларни Ватанга, унинг табиатига муҳаббат руҳида тарбиялашда амалий ёрдам кўрсатиш, ёш авлод ва кенг жамоатчиликни инсон билан табиатнинг уйғунлиги, атроф-муҳитни авайлаб-асраш, экологияни сақлаш, экомаданият, экотуризм борасидаги тушунча ва билимларини ошириш;

-ўқувчи ва талабаларнинг ўқув юртларда олган билимларини мустаҳкамлашга амалий ёрдам кўрсатиш;