Бектемир туманида кўчма кўргазма ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ПҚ-3022-сонли қарори ва 2018 йил 28 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида” ПҚ-4038-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Давлат табиат музейи томонидан Тошкент шаҳар Бектемир тумани 13-сонли маданият ва аҳоли дам олиш марказида “Ўзбекистон Давлат табиат музейи хазинасидан” мавзусида 2019 йил 6 март куни кўчма кўргазманинг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ташкил қилинган кўчма кўргазма кенг аҳоли ва ўсиб келаётган юртимиз ёшларини миллий истиқлол ғоялари рухида тарбиялаш ҳамда тарихий-маданий қадриятларимизга ҳурмат билан қараш ва энг асосийси Ватанга садоқат туйғуларини кучайтиришга ҳизмат қилади.

          “Ўзбекистон Давлат табиат музейи хазинасидан”мавзусидаги кўчма кўргазма жорий йилнинг 6 мартдан 30 мартгача давом этади. Кўчма кўргазманинг очилиш маросимида музей директори ҳамда илмий ҳодимлари сўзга чиқиб тадбир иштирокчиларга керакли тушунчалар беришди.