Экспозициянинг асосий вазифалари

Қишлоқ хўжалиги, саноати, табиатини муҳофаза қилиш ва авайлаб-асраш борасидаги Республикамиз ҳукумати томонидан амалга оширилаётган давлат сиёсатини илмий ва кўргазмали асосда тушунтириш ишларини олиб бориш;

ЭКОҲАРАКАТ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар жумладан  қўриқхоналар, миллий боғлар, буюртмахонлар, Зоология, Ботаника илмий тадқиқот институтлари ва шу каби табиатшуносликка оид ташкилотлар  фаолияти ва уларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш маълумотлар, материаллар, фото-видеотасвирлар тўплаш ва музей экспозициясида ёритиш;

музейнинг илмий фондидаги музей ашёларини намойиш этиш.