Экспозициянинг ғоявий асослари

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, саноати, табиатини муҳофаза қилиш ва авайлаб-асраш борасидаги Республикамиз ҳукумати томонидан амалга оширилаётган давлат сиёсатини  музей экспозициясида намойиш этиш, кўргазмалар ташкил этиш, музейдан ташқари кўргазмалар, маърузалар ташкил этиш орқали илмий ва кўргазмали асосда тушунтириш ишларини олиб бориш музейнинг асосий ғоясидир.

Ҳалқимизда қадимдан табиат ва унинг неъматлари эъзозлаб келинган. Доимо атрофни тоза сақлаш, ариқларни тозалаш, сув чиқариш, кўчатлар ўтқазиш учун ҳашарлар ташкил этилган, Бунда жамоатчилик уюшқоқлик билан иштирок этган. Сувга тупуриш гуноҳ саналган. Шу каби азалдан ота-боболаримиз томонидан эъзозлаб келинган атроф-муҳитни тоза сақлаш, кўчат экиб боғ яратишни ва табиатни ва унинг неъматларини келадак авлодга мусаффо сақлаган ҳолда етказишни кенг жамоатчиликка ва баркамол бўлиб шаклланаётган ёшлар онгига сингдириш ғоясини амалга оширишда фаол иштирок этиш.