Экспозициянинг манбашунослик асослари

Музей экспозициясини яратишнинг асосий манбаси гўзал ва бетакрор-табиати ундаги мавжуд ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидир.

Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси, Табиатни муҳофаза этишга оид Қонунлари, Қонуности ҳужжатлари, Халқаро битимлари, конвенсиялари,  ЭКОҲАРАКАТ, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, табиатшунослик соҳасига оид илмий-текшириш институтлари ва бошқа  давлат ташкилотларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва табиатни авайлаб-асрашга оид амалга оширилаётган ишлар, қабул қилинаётган ҳужжатлар, илмий ва илмий-тадқиқот ишлари, ЭКОСАН, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, Орол генофондини сақлаш хайрия жамғармаси каби халқаро ва жамоатчилик ташкилотлари томонидан табиатни асраш, экологияни сақлашга оид амалга оширилаётган ишлар, чоп этилаётган адабиётлар, рисолалар, плакатлар,  Ўзбекистон Давлат табиат музейнинг илмий фондидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига оид музей ашёлари музей экспозициясини яратиш ва янгилаш, кўргазмалар, маърузалар ташкил этишда, музей-қўриқхоналар, Вилоят Ўлкашунослик музейлари табиат бўлимларига илмий-услубий ёрдам кўрсатишда манба бўлиб ҳисобланади.

Олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, мактаблар, мактабгача таълим-тарбия муассасаларидаги фанлар ва шунга оид адабиётлар ҳам музейнинг манбаси ҳисобланиб, музей экспозицияси уларга мослаштирилади ва экспозицияда амалий дарслар ташкил этилишига асос бўлади.

Халқимиздаги табиатни авайлаб-асрашга оид бой урф-одат ва удумлар, ҳадислар, А.Навоий, Мирзо Бобур, Абдулла Қодирий, Ғофур Ғулом, Ойбек ва бошқа улуғ ижод аҳллари ва ҳозирда ижод этаётган ёзувчи ва шоирларнинг асарлари, уларда табиатни асраш ва табиатни тасвирлашга оид битиклари, ҳадислар, табиатни манзаралари тасвирланган рассомларнинг ижодий асарлари, телевидиние, радио, интернетдан олинган илмий асосланган маълумотлар, фото ва видео тасвирлар, табиатга оид фильмлар, ҳужжатли фильмлар, видеороликлар, фотокўргазмалар, фотосуратлар, газета ва журналлар, илмий адабиётлар ҳам музейнинг манбаси ҳисобланади.