Она табиат неъматларни келажак авлод учун авайлаб асрайлик

Ўзбекистон Давлат табиат музейида Республикамизнинг географик жойлашуви, табиий ландшафт, иқлим шароитлари, Ўзбекистоннинг флора ва фаунаси, инсон ва табиат, минтақамизга хос фасл, об-ҳаво ва иқлим шароитлари ҳақидаги ғоялар акс этган экспозициялар  боланинг она Ватани, унинг туб аҳолиси, урф-одатлари, тарихини ўрганишида муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирда юртимиздаги кўплаб  мактаб ва мактабгача булган  болаларга янада чуқурроқ маълумот бериш мақсадида экология хоналар  ташкил этилиб, болаларни табиатни севишга, уни асрашга ўргатиб келинмоқда.

        Музейга ташриф  давомида экология билан таништириш, унинг элементлари, жонли ва жонсиз табиат, уни асраш ҳақидаги маълумотлар бериб борилади.