Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Озодбек Назарбеков Ўзбекистон Давлат табиат музейига ташриф буюрди.


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойишига кўра Давлат музейларига ташриф буюрувчиларга, шу жумладан, хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатишни янада ривожлантириш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида «Моделлар уйи галлерияси» Ўзбекистон Давлат табиат музейига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин фойдаланиш учун берилди.
Маданият вазирлиги томонидан объектдан фойдаланиш хусусиятларидан келиб чиқиб, уни реконструкция қилиш, моддий техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича тегишли ишларни амалга ошириш ҳамда музей йўналишидан келиб чиқиб соҳавий ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиши белгиланди.
Маданият вазири О.Назарбеков ташриф давомида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, музейнинг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича музей ходимларига тегишли топшириқлар берди.