“Туркистон оқ лайлаги — тинчлик рамзи”

Ўзбекистон Давлат табиат музейида 2020 йил “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ” йилига бағишланган “Туркистон оқ лайлаги — тинчлик рамзи” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Олмазор туманидаги Ал-Фаробий хусусий мактабининг 53 нафари ўқувчиларидан иштирок этди.

Хозирги кунда ўлкамизда қушларнинг учиб кетиш мавсуми бўлганлиги сабабли, қушлар хақида маълумотлар берилди. Туркистон оқ лайлаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ва мухофазага олинган. Оқ лайлаклар кўпинча эртакларда, афсоналарда ва қўшиқларда “бахт ва тинчлик олиб келувчи қуш” сифатида талқин этилади. Халқимиз оқ лайлакларни тинчлик, осойишталик, фаровонлик рамзи сифатида қадрлашади. Мустақиллик майдонида барпо этилган эзгулик аркасига ўрнатилган лайлакларнинг ҳайкаллари ҳам юртимиз фаровонлиги, тинчлигининг рамзидир.

Мазмунли ва ҳар томонлама фойдали ўтказилган тадбир сўнггида музей бўйлаб экскурсия уюштирилди.