“Она тилим” мавзусида давра сухбати

“Ўзбек тилига Давлат мақоми берилган” кунга бағишлаб 2020 йил 21 октябр куни “Она тилим” мавзусида давра сухбати ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Давлат табиат музейига келган 11 нафар ташриф буюрувчилар иштирок этди.

Ўзбек тили дунёдаги қадимий, гўзал ва бой тиллардан бири ҳисобланади. Тилнинг беқиёс имкониятлари қадимги тошбитикларда, халқимизнинг замонлар синовидан ўтиб келаётган мақол ва ҳикматли сўзлари, бетакрор иборалари,  достонларида,  шоир ва ёзувчиларимиз асарларида яққол кўриш мумкин. Маҳмуд Қошғарийнинг «Девони луғатит турк» китоби, Аҳмад Яссавийнинг ҳикматлари, Алишер Навоийнинг «Хамса»си, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома»си, Абдулла Қодирийнинг бетакрор романлари, Чўлпон, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуфларнинг ўтли шеърияти она тилимизда ёзилган бебаҳо дурдоналардир.

Ўз она тилимизга бўлган муҳаббатни халқимизнинг, одамларнинг самимий суҳбатларида, юксак ахлоқий фазилатларида кўриб, беихтиёр шундай эл фарзанди эканлигимиздан фахрланамиз.

Мазмунли ва ҳар томонлама фойдали ўтказилган тадбир сўнггида музей бўйлаб экскурсия уюштирилди.