“Ёввойи табиатни асранг”

2020 йил 23 октябрда “Ёввойи табиатни асранг” мавзусида маъруза ташкил этилди. Навбатдаги тадбиримизнинг меҳмонлари Ал-Фаробий хусусиий мактаб ўқувчилари бўлишди.

         Ўзбекистон ҳудудларида яшайдиган ҳайвонот дунёсининг ниҳоятда хилма-хил турлари мавжудлиги билан ажралиб туради. Уларнинг хар бири яшаш жойи, озиқланиши ва яшаш тарзи билан бир-биридан тубдан фарқ қилади. Бу ёввойи табиатдаги ҳайвонлар тури илмий жиҳатдан анча қизиқарли ҳисобланади.

         Ўзбекистон Давлат табиат музейи юртимиз табиатида учрайдиган бетакрор ҳайвонот олами билан ёш авлодни таништириш мақсадида амалий ишларни давом эттирмоқда. Бундай тадбирлар юртимизнинг бой биохилма-хиллигига нисбатан эҳтиром ҳамда ўз ватанига нисбатан фахр туйғусини мустахкамлашга замин яратади.