“Она табиатни асрайлик ” мавзусидаги фотокўргазма тақдимоти

2020 йил 3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус доирасида, ёшларимизни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Она табиатни асрайлик ” мавзусидаги  фотокўргазма тақдимоти ташкил этилди. Ушбу тадбирда Она табиатимиз манзаралари акс этган фотосуратлар намоиши этилди. Тадбирда Тошкент шахар Юнусобод тумани 302 мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди.

Юртимизнинг хар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари хар қандай кишини ўзига мафтун этади. Мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш хар биримизнинг унутилмас бурчимиздир. Табиатнинг ўзи заргарга ўхшайди. Унинг бағридан униб чиққан хар бир гиёх, хар бир дарахт, ўрмонлар, хайвонот олами ўзига хос бир оламдир. Бу табиий бойликка дахл қилишнинг олдини олиш, мухофаза қилиш фақат шу соха ходимларининг иши эмас, балки барчамизнинг бурчимиздир. Чунки биз яшаётган худуд мусаффолиги, экологик мувозанат барчамизга бирдай дахилдор.

Мазмунли ва ҳар томонлама фойдали ўтказилган тадбир сўнггида музей бўйлаб экскурсия уюштирилди.