Ўзбекистон давлат табиат музейида 2021 йил 24 февраль куни “Бутунжаҳон денгиз сут эмизувчиларини муҳофаза қилиш” куни муносабати билан “Китлар” номли тақдимот тадбири ташкил қилинди

Палеонтологик тадқиқотларга кўра, китлар ва тюленлар қарийб 26 миллион йил аввал ҳам мавжуд бўлган. Китсимонлар оиласига мансуб китлар, дельфинлар сут эмизувчилар ҳисобланади. Китлар ўпкаси орқ нафас олиб, болаларини сут биалан боқади. Бутунжаҳон денгиз сут эмизувчиларини муҳофаза қилиш ёки Китлар куни 19 февралда нишонланади.

Нафақат китлар, балки барча денгиз жониворлари ҳимояга муҳтож. Ушбу сана Китлар бўйича Ҳалқаро комиссия томонидан мазкур жониворларни овлашга жорий қилинган тўловлар муддатини узайтириш тўғрисидаги ҳужжат кучга кирган 1986 йилда таъсис этилди. Мазкур хужжат ҳозирга қадар амалда ва бутун дунёда китларни овлаш ҳамда кит гўшти савдоси тақиқланган. Айни пайтда Китлар бўйича Ҳалқаро комиссиянинг руҳсати билан китлар фақат туб аҳоли томонидан овланиши ва уларни фақатгина илмий мақсадларга фойдаланиши мумкин. Китлар куни, энг аввало, жамоатчилик, қолаверса, бутун инсоният диққат-эътиборини сайёрамизда айни пайтда атиги 119 тури сақланиб қолган денгиз сут эмизувчиларини муҳофазасига қаратиш мақсадида таъсис этилган. Қарийб 200 йилдан буён денгиз сут эмизувчилари,хусусан, китларни шафқатсизларча қириш давом этмоқда.Ушбу жониворларнинг баъзи турлари йўқ бўлиб кетиш арафасида  тургани оғоҳ бўлишига ундайди.

Маълумки, кит ёғи озиқ-овқат саноатида кенг қўлланилиб, ундан маргарин маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, жигаридан қимматбаҳо тиббиёт воситалари тайёрлашда фойдаланади. Кўплаб мамлакатларда денгиз сут эмизувчиларини овлаш тақиқланган бўлишига қарамай, ўлар аёвсизларча йўқ қилинмоқда. Масалан, океанларнинг нефть қолдиқлари билан ифлосланиши натижасида денгиз жониворлари қирилиб кетмоқда. Денгиз сут эмизувчилари ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида бир канча мамлакатларда денгиз қўриқхоналари ташкил этилган. Шундай экан, денгиз жониворлари ҳам ҳимояга муҳтожлигини унутмаслигимиз ниҳоятда муҳимдир.