“Экология ва атроф-мухит” мавзусидаги ёш ижодкорлар ўртасида расмлар танлови.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000-сонли фармони ижроси юзасини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон давлат табиат музейида жорий йилнинг 24 февраль куни “Экология ва атроф-мухит” мавзусидаги  ёш ижодкорлар ўртасида расмлар танлови ташкил этилди. Тадбирда Тошкент шахари Олмазор тумани 24 мактаб ўқувчилари рассомчилик тўгараги аъзоларидан 10 нафари иштирок этди.

Тадбир давомида ёш келажак авлодни табиат билан яқиндан таништириш, табиатни севишга, асрашга, атроф мухитга оқилона муносабатда бўлиб, табиат қонун қоидаларига бефарқ бўлмаслиги хақида ҳам керакли тушунчалар берилди.

Ушбу тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад ёш авлодини табиат ундаги хайвонот ва атроф-мухит хақидаги тасаввурларини янада шакиллантиришдан иборат.

Танлов ғолиблари музейнинг фахрли диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.