“Тўқайзор хайвонот дунёси” янги экспозициясининг очилиш маросими

Ўзбекистон Давлат табиат музейида жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6000-сонли фармонини ижросини таъминлаш мақсадида “Тўқайзор хайвонот дунёси” янги экспозициясининг очилиш маросими ташкил этилди.
Ўзбекистон Давлат табиат музейида янги ташкил этилаётган экспозицияда ташриф буюрувчиларни Ўзбекистоннинг турли табиий ҳудудлари: чўл, дашт, тўқайзор ва тоғ-адир ёнғоқзор ланшафтлари билан таништиришдан иборат. Ушбу табиий ҳудудларни ўрни ундаги флора ва фауна дунёси хақида хабардор қилиб, бу худудларга хос Қизил китобга киритилган ўсимлик ва хайвонларни тўғрисида маълумотлар бериш ва бу ҳақда тасаввурларини янада бойитиш мақсад қилиб олинган.
Бу экспозицияни ташкил этишда музей фондида сақланаётган ноёб экспонатлардан фойдаланилди.