«Ўзбекистон музейлари фаолиятини ривожлантиришда инновацион технологияларни жорий этиш масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция

2021 йил 18 май халқаро музейлар куни муносабати билан Маданий мерос департаментида «Ўзбекистон музейлари фаолиятини ривожлантиришда инновацион технологияларни жорий этиш масалалари» мавзусида илмий-амалий конференция ташкил қилинди. Мазкур конференцияда Ўзбекистон давлат табиат музейи директори А.Расулов «Музейлар фаолиятида интернет тизимининг тутган ўрни ва аҳамияти» мавзусида нутқ сўзлади. Ўзбекистон давлат табиат музейи директори А.Расулов музейларни давр талабидан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш, уларнинг қиёфасини, экспозициясини халқаро стандартларга мослаштириш, фондларини бойитиш, ашёларини илмий ўрганиш, асраб-авайлаган ҳолда замонавий услубда таъмирлаб келажак авлодларга етказиш, жаҳонга намойиш этиш йўлларини бир тизимга солиш муҳим масалалардан бири эканлигини такидлади.