Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Давлат табиат музейи ҳақида

Она ватанимизда илм-фан, маданият, санъат ва айниқса халқ таълимини ривожлантиришга катта эътибор берилиб, Прeзидентимиз Ислом Каримовнинг ташаббус ва саъй-харакатлари билан  Миллий қадрларни тайёрлаш ва уларнинг бевосита иштироки билан Дастур ишлаб чиқилди.

Буюк мақсад сари дадил қадам ташлаётган Ўзбекистон Республикасида музейлар йирик илмий-маърифий ва маданий марказлардан ҳисобланиб, халқимизнинг бой маданий меросини, унинг тараққиёт босқичларидаги ўрнини хаққоний акс эттириб, замон талаблари асосида истиқлол рухида тарбиялаш, айниқса, ёшларимиз қалбига бадиий гўзаллик ва қадимда асос солинган аждодларимиз меросига нисбатан ғурур ва ифтихор туйғусини сингдириш замон талабига айланди.

Ўзбекистон Давлат табиат музейи Марказий Осиёнинг дастлабки йирик илмий-маърифий муассасаларидан бири бўлиб ҳисобланган. Илгари “Тошкент музейи” деб номланган бу муассаса 1876 йилдан табиатшунослик, антропология  ва этнография билан қизиқувчилар ташаббуси билан ташкил этилган эди, 1921 йилда музей, қадимги ёдгорликларни сақлаш, санъат табиат ишлари бўйича қўмита тасарруфига ўтказилиб, Ўрта Осиё бош музей номини олди.

1930 йилда табиат бўлимлари, қишлоқ хўжалиги музейи ҳамда зоология боғи билан бирга Ўрта Осиё табиат музейи ва ишлаб чиқариш кучлари номини олди. 1935 йил январь ойида ушбу ташкилотнинг табиат шуъбаси Ўзбекистон Давлат табиат музейига айлантирилди. Музей Тошкент шаҳри Сағбон кўча 16 уйга жойлаштирилди. 1944 йилда Ўзбекистон Давлат табиат музейи бой илмий фондларни сақлайдиган муассаса сифатида Ўзбекистон ФА сининг тизимига ўтказилиб “Ўзбекистон Фанлар академиясининг табиат музейи” деб ном олди. 1963 йилда Ўзбекистон ФА тизимидан чиқарилиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтиёрига ўтказилди ва “Ўзбекистон Давлат табиат музейи” деб юритила бошлади. Шу даврдан бошлаб музей илмий ходимлари асосий диққат эътиборини илмий-маърифий ва маданий оммавий ишларни кучайтиришга қаратдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 ноябр 02-11-47-сонли протоколи, Тошкент шаҳар ҳокимиятининг 2004 йил 18 ноябрь 01-Б-546-сонли протоколи, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2004 йилнинг 13 декабр 325-буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 22 декабр “Ўзбекистон Давлат табиат музейини бино билан таминлаш мақсадида” ги 600-сонли қарорига асосан Олмазор тумани А.Ниёзов кўчаси 1-уй манзилида жойлашган бинога кўчиб ўтди.

Ўзбекистон Давлат табиат музейи томашабинларга кўпгина ноёб ва турли туман қизиқарли илмий-оммабоп маълумотлар беради.

Музейнинг асосий вазифалари аҳолининг кенг оммаси ўртасида табиатни ўрганиш, ўкувчиларнинг табиатшунослик соҳасидаги билимларини чуқурлаштириш, жумладан ўлка табиатини ўрганиш ишида ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Кўрсатиб ўтилган вазифалар музей ичида мавсумий экспозициялар ташкил этиш ва музейдан ташқарида кенг илмий-маърифий ишларни олиб бориш йўли билан амалга оширилади. Музейга ҳар йили минглаб томошабинлар ташриф буюради. Музейнинг асосий мақсади, ҳар бир томoшабинни Ўзбекистон табиати, ноёб, нодир экспонатларни авайлаб-асрашга ўргатиш, бойитиб бориш, яқиндан таништириш, қишлоқ хўжалигида эришилаётган илғор ютуқларни, табиатда бўлаётган ҳодисаларни, энг муҳими инсонларнинг табиатга бўлган меҳрини шакллантириш ва уларни табиатимизни асраб авайлашга ўргатишдир.

Ўзбекистон Давлат табиат музейи бой илмий захирага эга. Унда геология, ботаника, зоология ва энтомология коллекциялари мавжуд. Захира материаллари, биринчидан, музейнинг экспозицияларини тузиш ва тўлдириш учун бошланғич ва қўшимча материаллар бўлиб хизмат қилади, иккинчидан музей соҳа мутахасислари учун илмий манба ҳисобланади.

Музейнинг илмий заҳираси қанчалик бой бўлса, у фан учун шунчалик катта аҳамиятга эга бўлади.

Музейнинг заҳира материаллари музей ташкил топган вақтдан буён ўтган давр мобайнида йиғилган ва асосан республикамизнинг турли ҳудудларига музей тамонидан уюштирилган бир қатор экспедициялар натижасида келтирилган кўп миқдордаги тўпламларни ташкил этади.

Музейнинг энтомология заҳираси музей ташкил топгандан бошлаб вужудга кела бошлади. Бу 350000 дан ортиқ ҳашоратлар намунаси бўлган Марказий Осиёдаги энг катта энтомология коллекциясидир. 1918 йилда А.А.Мель томонидан музейга инъом қилинган 1290 та намуналардан иборат бўлган тропик капалаклар коллекцияси ҳам катта аҳамиятга эга.

Зоология бўлимининг заҳирасидаги умуртқали ҳайвонлар бўлимида 4000 ортиқ ноёб ҳайвонлар тулумлари, Оология бўлимида қушлар тухумлари коллекцияси, шунингдек, скелет ва ҳўл препаратлар сақланади.

Музейнинг геология бўлимида республикамизнинг турли конларидан келтирилган минерал ва фойдали қазилмаларнинг коллекцияси бор. Палеонтологик коллекцияларни асосан Қоратов тоғ ва Қизилқумдаги Итемир сойидан йиғилган намуналар ташкил этади. Булар балиқ, ҳашорат, ўсимлик баргларининг излари, тошга айланиб қолган дарахт таналарининг бўлаклари, бошоёқли ва қориноёқли, моллюскаларнинг тошга айланган намуналари, динозаврнинг тошга айланган суякларидан иборат.