18-Май ҳалқаро музейлар куни

Ўзбекистон Давлат табиат музейида жорий йилнинг 17 — май куни “Мафтункор Ўзбекистон табиати” номли фото кўргазмасининг очилиш маросими ҳамда 18 — май “Ҳалқаро музейлар куни” муносабати билан очиқ эшиклар куни этиб белгиланди. Шу муносабат билан шаҳримиз аҳолисини ҳамда меҳмонларини музейимизга таклиф қиламиз. Бизнинг манзил: Тошкент шаҳри Олмазор тумани Зиё кўчаси 2-А уй. Мўлжал: Тошкент Турин Политехника Университети қошидаги академик лицей ёнгинасида.